• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путиндан кейинги Россия келажаги қандай? Сайёраларни забт этиш истаги ва Трампнинг навбатдаги ёлғони. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Путин истеъфога чиқадими?

    The Foreign Affairs нашри Путин ҳокимиятдан кетишидан сўнг Россияни ким бошқаради деган саволга жавоб берувчи мақола эълон қилди. Россия президенти яқинда конституцияга қатор ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди ва шу вақтга қадар солиқ хизматлари бошлиғи Михаил Мишустинни бош вазирликка тайинлагани ворислик ҳақидаги баҳсларнинг кучайишига сабаб бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айримлар Путин ўзининг тўртинчи ва охирги муддати 2024 йилда тугашидан олдин истеъфога кетади демоқда. Бошқалар эса у мамлакатни бошқариши учун ўзига янги мансаб жорий қилади деган фикрда. Аксарлар эса шу пайтгача танилмаган Мишустин Путиннинг ўринбосари бўлади деган фикрда. Амалда эса буларнинг барчаси тахмин ва гумонлар.

    Улкан давлат – Россиянинг келажакдаги тақдири албатта кўпчилик учун қизиқ. Сиёсатчилар, таҳлилчилар Путинга, унинг бойлигига, шахсига, рейтингги ва махфий режаларига катта эътибор билан қарайди. Россиядаги қолган сиёсий тузилмалар кўпчиликнинг нигоҳидан четда қолади.

    20 йил мобайнида ҳокимият тепасида қолаётган Путиннинг энг катта ютуғи мамлакатда бюрократияни мустаҳкамлаганидир. Айнан шу Путиннинг мероси деса бўлади. У вақтида маошларни тўлади, бюджетни ўстирди, мамлакат иқтисодиётининг катта қисмини давлат назоратига олди ва амалдорлар ҳокимиятини суиистеъмол қилишига панжа ортидан қаради. Унинг бюрократик аппаратининг энг муҳим қисми – улкан қудратга эга мудофаа, разведка, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан иборат кўп бошли гидра – миллий хавфсизлик хизматидир. Шу идоралар Путиндан кейин ким ҳокимият тепасига келишини ва Россиянинг сиёсати қандай бўлишини белгилайди.

    Соядаги ҳукумат ўчи

    Совет ҳукумати ағдарилмасидан олдин совет амалдорлари америкаликларни ўн йиллар мобайнида мудофаа, разведка ва куч тизимлари бюрократияси тўлалигича ҳукуматга бўйсунади деб ишонтириб келди. Эҳтимол, шундай ҳам бўлгандир. Лекин ҳозир йигирма йилдан кўпроқ вақт мобайнида Давлат хафвсизлик қўмитаси зобити мамлакатни бошқариб келганидан сўнг айрим ўзгаришларни киритиш керак.

    Путин эртага тўсатдан йиқилиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Дастлаб ҳокимият кимгадир ўтиши конституцияга асосланган ҳолда боради ва бош вазир президент вазифасини бажарувчи бўлади. Ҳозирда бу шахс Мишустиндир.

    90 кундан кейин 6 йил муддатга янги президент сайланади. Лекин бу ҳаммаси эмас. Мишустин президентлик ваколатини бажаришга киришган заҳоти унга сайловларда ёрдами керак бўладиган шахсларга дарҳол телефон қилади. Улар орасида куч тизимларининг раҳбарлари бўлиши аниқ. Россия тарихидан маълумки, ҳокимият алмашинуви юз берганида куч тизимлари албатта ёрдамга келади.

    Россия бу тур идораларда ўзига хос «соядаги давлат» ёки «ичкаридаги ҳукумат» тузган. Бундай идоралар Туркия, Миср, Покистонда ҳам асосий роль ўйнаб келади. Путиннинг узоқ ҳукмронлиги даврида бу идоралар очиқ ёки қонунни айланиб ўтиб мамлакатнинг улкан бойликларини эгаллаб олишга эришди. Уларнинг қарорлари фуқаровий идоралар томонидан камдан-кам рад қилинди.

    Олдинда турган кураш

    Путин даврида кучайиб олган бу тизим ҳокимият алмашинуви пайтида ўзини намоён қилади. Туркия, Миср ва Покистондан фарқли равишда, Россия «ҳукумат ичидаги ҳукумат» ягона раҳбарни илгари сура олмайди, чунки у тарқоқдир. Бу тарқоқлик эса ҳокимият алмашунуви кечаётган вақтда қонли низоларга олиб келиши ҳам мумкин. Қон тўкилмаган ҳолатда ҳам янги президент куч ишлатар тизимларга катта ҳуқуқ ва ваколатлар беришига тўғри келади. Мишустин бош вазир бўлиши биланоқ куч ишлатар тизимлари ходимларининг маошларини оширишдан бошлагани ҳам уларнинг дастагига умидворлигидан ва келишувнинг турли йўлларини пайпаслаб кўраётганидан дарак.

    Янги президент куч тизимларининг ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисидаги талабларни қабул қилиши мумкин. Мустақил бўлиш мақсадида эса турли гуруҳларни бир-бирига гижгижлаши ёхуд Путин 2000 йилда амалга оширганидай ҳокимиятимга халақит бермасангиз ўз бизнесингизни олиб боришга қўйиб бераман дейиши ҳам мумкин. Россия келажаги қандай бўлади, буни келажак кўрсатади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кейинги бекат – Уран. Улкан муз сайёраларни забт этиш истаги

    Улкан музликлар қоплаб ётган сайёрага етиб боришда кам имкониятнинг туғилиши олимларни ҳаяжонга солди. Ҳозир «Уран ва Нептун шундай жой ола бошладики, у ерга етиб бориш имконияти туғилмоқда», деб ёзади The Nature нашри.  Вақт эса инсоният билан мусобақалашмоқда.

    Сайёрашунос олимлар қуёш тизимининг энг кам ўрганилган ва энг узоқ нуқтасида жойлашган Уран ва Нептун сайёраларини ўрганишга чақирмоқда. Бу улкан кўкимтир сайёралар ҳақида ҳозирча олимларда маълумот кам. Бу сайёраларга фақат бир мартагина космик аппарат етиб борди.

    Ҳозирда олимлар мазкур сайёраларга космик аппарат учиришга чақираётгани қулоққа чалинмоқда, чунки бу сайёралар шундай жойлашадики, натижада бу учиш вақтини қисқартириши мумкин.

    1980 йилда «Вояжер» космик аппарати мазкур сайёралар яқинидан учиб ўтди.  Эндиликда бу сайёраларнинг атмосфераси, ҳалқалари, йўлдошлари ва уммонларини ўрганиш имконияти туғилмоқда.

    Юпитернинг тезлашуви

    Уран, Нептун ва Юпитернинг кам содир бўладиган яқинлашуви 2030 йилларнинг бошида содир бўлди. Бу космик кемага Юпитер атрофида гравитацион манёвр қилиб, бошқа сайёрага йўл олишга имконият берди. Учиш вақтини қисқартириш эвазига фазо кемасининг таъминот тизими ва жиҳозларининг ишлаш қобилиятини сақлаб қолиш имкони туғилади (Уларнинг ишлаш вақти 15 йилгачадир). Бу, шунингдек, ёқилғи захирасини камайтириб, бортда илмий ускуналар тўлиқ комплектини ўрнатиш имконини беради.

    Сайёралар саф тортишининг бундай афзалликларидан оқилона фойдаланиш учун Нептунга фазо кемаси учирилишини 2031 йилда, Уранга учишни 2030 йилларнинг ўрталарида бошлаш лозим.

    «Старт учун тўғри вақтни танлаш ўта муҳим», дейди Калифорниядаги Пасадена университети лабораторияси ходими, сайёрашунос олим Марк Хофштатдер.

    «Бундай имкониятни қўлдан чиқармоқчи эмасмиз,» қўшимча қилади олим. Кўп миллиардга тушадиган бу вазифани амалга ошириш учун NASA энг қулай ташкилот.

    Одатда бундай улкан ҳажмдаги вазифани уддалаш учун 7-10 йил тайёргарлик талаб этилади. NASA’нинг қарори 2022 йилда чиқадиган «Сайёрашунослик: ўн йилликнинг таҳлили» номли маърузага боғлиқ. Нептун ва Уранга учиш масаласи билан Венерани тадқиқ қилиш ёки Марсдан тупроқ намунасини олиб келиш каби масалалар рақобатга киришиши мумкин.

    Марс ва Венера ўн йиллардан бери ўрганиб келинаётган бўлсада, Уран ва Нептун алоҳида масаладир, чунки бу сайёралар билан боғлиқ чуқур изланишлар олиб борилмаган.

    Кўк жумбоқлар

    Олимлар бу икки сайёрани эгизак ҳисоблайди. Сабаби, улар деярли бир хил масса ва ҳажмга эга. Лекин ҳеч ким улар нақадар ўхшаш, уларнинг таркиби қандай тузилган ва қай тарзда тузилган билмайди.

    Муз сайёраларни тадқиқ қилиш мақсадида космик кема учириш экзосайёраларни ўрганишга ҳам фойда келтириши мумкин. Маълум экзосайёраларнинг 40 фоизи улкан музликлардан иборат. Уларни тушуниш учун эса қуёш тизимидаги ўхшаш сайёраларни ўрганиш керак бўлади.

    Нептун жозибалироқ кўринади. Негаки, унинг йўлдоши Тритон геологик фаол бўлиб, унда сузоқ сувдан иборат океан бўлиши мумкин.

    Лекин ноодатий магнит қутбига эга Уранда Нептунга қараганда ғалати хусусиятлар кўп ва улар мавжуд илмий моделларни инкор қилади. Уранга учиш вақти бироз кейинроқ, шу сабабли ҳам Уранга парвоз реалроқ.

    Қанчалик яқин?

    Баъзи олимларни муддатлар хавотирга солиб қўйган. Космик ўлчовларга кўра сайёраларга парвозларни «эртадан кейин бошлаш» керак. Бунга улгуриб бўлармикин? Агарда сайёрашунослар бу сафарги имкониятни қўлдан бой беришса, олимлар навбатдаги парвозни 2040 йилнинг ўрталаригача кутишга мажбур бўлади. Ёки бўлмаса анча қудратли элтувчи космик аппаратдан фойдаланишга тўғри келади. Аммо бундай ракеталар эндигина ишлаб чиқилмоқда. Уранга учиш қай даражада осон кечади, NASA таҳлилларини кутамиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Трампнинг қурол-яроғ борасида ёлғони

    Трамп яна бир бор қурол-яроғ борасидаги назоратга жиддий қарамаслигини исботлади, деб ёзади The American Conservative нашри.

    Конгрессдаги манбаларнинг маълумотига кўра, Трамп ядровий қуроллар борасида музокаралар олиб бориш учун махсус элчи тайинлаган ва унга Россия ва Хитой билан ядровий қуроллар борасида музокаралар олиб боришни асосий вазифа қилиб белгилаган.

    Маршал Биллингсли айни вақтда молия вазирлигида ишлайди ва молиявий терроризм масалалари билан шуғулланади. Ўтган йили уни инсон ҳуқуқлари бўйича давлат котибининг ўринбосарлигига тайинлаш борасида таклиф берилган эди. Аммо унинг президент Жорж Буш даврида қийноқларга аралашгани фош бўлиб қолиб, тайинлов амалга ошмай қолган. Биллингсли Гуантанамода маҳбусларнинг сақланиши борасида назорат олиб борган.

    Ўтган ойда бу фамилия яна сиёсий доираларда кўп қулоққа чалина бошлади ва бунга муносабат ҳам турлича бўлди. Бир мақолада Биллингсли ядровий қурол-яроғлар борасида эксперт дейилса, бошқа бир мақолада, унинг ўта консервативлиги таъкидланади. Нима бўлганда ҳам Биллингслининг ядровий қурол-яроғлар борасида музокара олиб борувчи сифатида тайинланиши АҚШга мазкур соҳада ҳеч қандай битимлар тарафдори эмаслигини кўрсатади.

    Бу орада CNV-3 ни чўзиш муддати ҳам тугаб бормоқда. CNV-3 бўйича битим 11 ойдан сўнг тугайди. Янги тайинлов Трамп маъмурияти бу битимни яна чўзишдан манфаатдор эмаслигини ошкор қилиб қўйди.

    Трамп ҳукумати Россия ва АҚШ ўртасидаги қурол-яроғлар бўйича битимни бузишни истамаса, CNV-3 келишуви муддатини чўзиш масаласи биринчи даражали вазифа бўлар эди. Девид Экс буни ўтган ҳафтада қуйидагича талқин қилди: «Агарда CNV-3 битими муддати тугаса, етакчи ядровий давлатлар ўртасида қурол-яроғларни чеклаш учун иккинчи имконият бўлмайди». Бошқа экспертлар эса «агар CNV-3 муддати тугаса, Россия ва АҚШ тарафи ўртасида қурол-яроғларни назорат қилиш тизими тугайди» демоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ғарб ва шарқ ўртасидаги жиддий кескинлик инобатга олинса, АҚШ ва Россия раҳбариятидаги драматик ўзгаришлар туфайли янгидан қачонлардир тузилган мукаммал шартномалар имзоланишига умид қилиш керак эмас. Бунга имконият ҳам йўқ бўлади. Бундан ташқари, янги битим тузиш, эскисининг амал қилиш муддатини узайтиришдан ҳам асабий музокараю, борди-келдиларга айланиб, қийин жараёнга олиб келади.

    Шунинг учун ҳам Конгрессда Трампнинг янги номзоди салбий фикрларга нишон бўлмоқда. Трамп маъмурияти ўзини қурол-яроғлар борасидаги битимларнинг аҳамиятини ё тушунмаяпти ё қасддан унинг аҳамиятини паст баҳоламоқда. Қурол-яроғлар назорати мавзуси Корея яриморолида бир вақтлар тинчлик ғоясини бузиб юборган эди. Унинг мақсад ва ҳаракатлари қурол-яроғлар назоратига ҳеч ҳам даҳли йўқ. АҚШнинг Трамп бошқаруви давридаги қурол-яроғлар борасидаги барча гаплари ёлғондан бошқа нарса эмас, деб ёзади Ван Жексон Twitter’даги саҳифасида.

    https://twitter.com/WonkVJ/status/1235324297788481537

    Трамп маъмурияти Россия ва Хитой билан бирга ядровий қуроллар борасида битим тузишга интилаётган қилиб кўрсатмоқчи бўлаётган эсада, музокараларни олиб боришдаги янги тайинловни инобатга оладиган бўлсак, навбатдаги театрлаштирилган асардан бир эпизод холос. Билингсли янги музокараларни ҳам, янги битимларни ҳам олиб боролмайди. Демак ҳеч қандай келишув йўқ.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    07.03.2020, 16:30   Изоҳ (0)   126810
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ «Толибон» тинчлик битими шартларига риоя қилиш ниятида эмаслигидан хабар топди

    07.03.2020, 14:50

    Хитойлик олимлар коронавирус аломатларида ўзгариш борлигини аниқлади

    07.03.2020, 12:53

    ЖССТ коронавируснинг ёзда бутунлай йўқ бўлиб кетиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлигини маълум қилди

    07.03.2020, 11:52

    АҚШ ўз фуқароларига коронавирус расман қайд этилмаган Туркманистонга бормасликни тавсия қилди

    07.03.2020, 11:33

    ЖССТ коронавирус сабаб юзага келадиган дорилар танқислиги ҳолатига тайёргарлик кўрмоқда

    07.03.2020, 10:35

    ИШИД Афғонистонда юз берган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

    07.03.2020, 07:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқандга келди. Шавкат Мирзиёев меҳмонни кутиб олди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:56

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ангела Меркель Германиянинг мигрантларни интеграция қилишда муваффақиятига ишонади

    Дунё | 25 август, 18:55

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35

    Ўзбекистонда мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:31

    Ўзбекистонда солиқ текширувларини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 25 август, 18:30

    Дори ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:18

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:05

    “Манчестер Юнайтед” етакчисига Саудия Арабистонидан таклиф бор

    Спорт | 25 август, 18:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.