Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 29-тури доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди.
Аввалига 9-дақиқада Каллум Уилсон меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 25-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ҳисобни тенглаштирди. Орадан 6-дақиқада ўтиб Садио Мане «Ливерпуль»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг Юрген Клопп шогирдларининг очколари сони 82 тага етди. «Қизиллар» мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.
Барча голларни Daryo_Sport Telegram каналида томоша қилиш мумкин.
Tas-IX
АПЛ29-тур7 март, шанба
«Ливерпуль» – «Борнмут» 2:1
Голлар: 0:1 – 9 Уилсон, 1:1 – 25 Салоҳ, 2:1 – 33 Мане.
«Ливерпуль» – Адриан, ван Дейк, Гомес, Александер-Арнольд, Вейналдум, Милнер, Фабино, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 84), Мане, Салоҳ, Фирмино (Ориги, 90).
«Борнмут» – Рэмсдейл, Аке, Кук (Симпсон, 19), Смит, Стейси, Кук, Биллинг, Фрэйзер, Лерма (Гослинг, 80), Станислас (Solaнке, 68), Уилсон.
Огоҳлантиришлар: Уилсон (90).
Изоҳ (0)