Саудия Арабистони подшоҳлиги коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат фуқаролари ва доимий истиқомат қилувчи хорижликларга (резидентларга) ҳам Умра амалини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. AFP хабарига кўра, шу муносабат билан Каъба тавоф этиладиган асосий майдонга зиёратчиларнинг кириши чекланган. Чеклов Умрага рухсат берилгунига қадар амалда бўлиши айтилмоқда.
2 февраль куни Саудия Арабистонида коронавируснинг дастлабки ҳолати қайд этилган эди. 5 февралга келиб мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 5 кишига етган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг маълум қилишича, касалликка чалинганларнинг бешаласи ҳам Эронда бўлиб келган. Коронавирус энг кўп тарқалган 7 та давлат фуқароларига Саудия Арабистонига кириш визалари берилмаяпти.
Таъкидланишича, Масжид ул-Ҳаромда кенг миқёсда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш керак, масжид ёпиб қўйилгани ёки бўшаб қолгани ҳақида асоссиз хабарлар ҳам тарқалмоқда. Аммо эҳтиёт чораси сифатида Байтуллоҳнинг фақатгина Каъба атрофидаги очиқ майдонида зиёратчиларнинг тўпланиши чекланган бўлиб, зиёратчилар масжидга кириб ибодат қилишлари учун тўсиқ йўқ.
Ислом дунёсининг бош масжидида ўрнатилган вентиляция фильтрлари кунига 9 мартадан тозаланмоқда, замзам суви тозалигига эътибор кучайтирилган.
Изоҳ (0)