Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Этика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Суперлигаси 1-турида тартиб-қоидаларга риоя этилмаган клубларнинг расмий шахслари жаримага тортилди.
Жумладан, 1-тур доирасидаги «Қизилқум» — «Насаф» учрашуви вақтида Навоий клуби шифокори Олимхон Неъматов техник зонада телефондан фойдалангани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.13-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.
Суперлиганинг 1-тури доирасидаги «Машъал» — «Сўғдиёна» учрашувидан сўнг «Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этмагани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.17-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.
Аввалроқ ПФЛ Этика қўмитаси томонидан «Бухоро» устози Мухсин Муҳаммадиэв ҳамда «Навбаҳор» футболчиси Иван Соловёвлар ҳакамларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)