• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Бу ўзинг билан яккама-якка шафқатсиз жанг қилиш эди». Оноре де Бальзакнинг «Даҳрийнинг ибодати» новелласи ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Оноре де Бальзакнинг «Даҳрийнинг ибодати» новелласи ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбек

    Мен кўпинча фойдали ва қизиқарли нарсаларни бирлаштиришга ҳаракат қилиб юраман. Масалан, кечки сайрга чиқиб, кўп юриш орқали ўзига хос спорт билан шуғуллансам, аудиокитоб эшитиб, билимларимни бойитиб бораман. Ушбу новеллани ҳам илк бора «Буюк француз классиклари» деб номланган аудиокитобда тинглаганман. Ҳикоя менда жуда катта таассурот қолдирган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Асар ҳақида

    «Даҳрийнинг ибодати» Оноре де Бальзак томонидан 1836 йилда ёзилган. Унинг 1836 йил 18 январда Ганская хонимга ёзган хатида таъкидлашича, «бир кечада ўйланган, ёзилган ва босилган ҳикоя». Новелла ёзувчининг «Инсон комедияси» тўпламига киритилган.

    Сюжет

    Доктор Бьяншон фанни бир нечта физиологик назариялар билан бойитган ажойиб олим. Талабалик йилларида у таниқли француз жарроҳларидан бири, илм оламида худди метеорга ўхшаб порлаган Депленнинг раҳбарлиги остида иш олиб борди. Деплен атеист, лекин унинг бир сири бор эди. Бир куни Бьяншон Сент-Сюлписдаги черковга ибодат қилиш учун ташриф буюраётган жарроҳни кўради. У кўзларига ишонмайди ва Депленнинг орқасидан эргашишни бошлайди. Даҳрий Депленнинг йилига тўрт марта оммавий ибодатга буюртма беришига ишонч ҳосил қилганидан сўнг Бьяншон устозидан изоҳ талаб қилади. Деплен қаршилик қилмайди ва ўз ҳаёти ҳақида айтиб беради.

    Таҳлил

    «Даҳрийнинг ибодати» — жуда чиройли ва таъсирчан ҳикоя. Асар қаҳрамони Деплен обрўли жарроҳ. У ўзининг диний жиҳатдан қатъиятли атеистлиги ва фақат илм-фанга ишониши билан ажралиб туради. Жарроҳлик бўлимининг бошлиғи бўлиб ишлайдиган шифохонада Депленнинг шогирди Горатсио Бьяншон ҳам фаолият юритади. Бир куни у тасодифан Депленнинг черковга қандай кирганини пайқаб қолади. Ўз хўжайинининг хатти-ҳаракатларидан таъсирланган Бьяншон ундан буни очиқчасига тушунтириб беришини сўрайди. У эса ўзининг қизиқарли ўтмишини очиб беради.

    Деплен ҳаётда жуда кўп азоб чекди ва қийинчиликлар билан курашиб омон қолди. Очликдан азоб чекаётган пайтда келажакдаги машҳур жарроҳга бир камбағал инсон ёрдам қўлини чўзади. Бу оддий чилангар, жаноб Буржа эди. Қария бу ёш талаба Депленнинг келажаги порлоқ эканига ишонади.

    Буржуа Деплен учун гўёки ўз отасидай ғамхўрлик қилди, ўзи камбағал инсон бўлишига қарамай жуда сахий эди. Аммо Деплен дунёнинг энг зўр жарроҳларидан бири бўлиб етишса-да, уни ҳаётга тайёрлаган устози, дўсти жаноб Буржани ўлимдан асраб қололмади. Дунёда қанчалик моҳир шифокор бўлмагин, ўлим абсолют ҳақиқат. Қизиқ жиҳати, Деплен буни ич-ичидан ҳис қиларди, ўзини одам қилган инсонга ёрдам бера олмаганидан қаттиқ афсусда эди. Унинг ҳомийси бўлган жаноб Буржа жуда тақводор инсон эди, Депленнинг қўлидан келадиган иш эса ҳар йили черковга бориб ўз устози учун ибодат қилиш бўлди.

    Назаримда, асардаги бош қаҳрамон Бьяншон ҳам, Деплен ҳам эмас, самимий ва сахий инсон жаноб Буржа эди. Новеллани илк бор ўқиганимда, мен бу муҳитда буюк инсоний фазилатларни топганимдан таъсирланиб кетганман.

    Жаноб Буржа камбағал бўлишига қарамай, ўзининг сахийлиги, самимийлиги билан бой эди ва у эвазига бирор нарса олишни ўйламасдан берди: Буюк инсонпарварлик қилди! Деплен Худога ишонмасди, бу унинг принципларидан бири бўлса-да, ўтмишда унга яхшилик қилган инсонни сақлаб қолиш қўлидан келмагач, ибодат қилишга мажбур бўлди. Чунки у ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган одамни топган ва йўқотган эди.

    Бу кичик гуманистик ҳикоя замирида инсонийлик муносабатларининг энг соф туйғулари ётибди. Асар орқали Бальзак ҳар доим ўзи орзу қилган нарсага эришишга муваффақ бўлди. Ҳа, муваффақият инсон учун биз ўйлаганимиздан кўра қийинроқ йўлдир. Оловли шуҳратпарастлик сизни бошқалар билан параллел йўлга қўяди, лекин сизнинг йўлларингиз кесишиб ўтишида эҳтиёт бўлинг, улар сизни йўқ қилиши ҳам мумкин. Яхшиямки, асарда бизнинг машҳур жарроҳимиз Жаноб Буржа билан учрашишга мажбур бўлди.

    Асар сўнггида қалбингизнинг ичида қоладиган бир савол қолади. Агар сиз ҳам профессор Деплен каби Худога ишонмасангиз, ҳаётингизда сизни унга ишонтира оладиган, ишонишга мажбурлай оладиган инсон пайдо бўладими?

    Хулоса

    Ҳикояни барчага ўқиб чиқишни маслаҳат бераман. Қисқа бўлишига қарамай, ҳикоя Бальзакнинг энг кучли асарларидан биридир. Фидойилик ва инсонларга бўлган ишонч тарихи ва миннатдорлик ҳикояси. Эҳтимол, оддий сув ташувчи жаноб Буржа унга ёшлигида ёрдам бермаганида, иқтидорли жарроҳ Деплен ҳақида дунё билмаган бўлар эди.

    Буржа ўзи зўрға кун кўрса-да, иқтидорли ва камбағал ёш йигитга ёрдам бериш учун пулидан ҳам, орзусидан ҳам воз кечди. Деплен машҳур шифокорга айланди, аммо уни ким «одам қилганини» ҳеч қачон унутмади. Оддий сув ташувчи Буржа томонидан берилган тарбия, ҳатто Деплен сингари қатъий атеистни ҳам ўз хайр-эҳсон қилувчиси учун ибодат қилишга мажбур қилди. Фидойилик ва ўзидан воз кечиш ҳисси ҳар доим ҳам инсоннинг энг гўзал фазилатларидан бири бўлиб қолади.

    Иқтибослар

    Бу узоқ ва ҳаловатсиз, ўзинг билан яккама-якка шафқатсиз жанг қилиш эди. Бирор киши менга ачиниб қарамасди. Ахир, дўстларинг бўлиши учун пулдор бўлишинг, ёш тенгқурлар билан танишиб, улар билан улфатчилик қилишинг, улар қаерга борсалар, сен ҳам ўша ерга боришинг керак бўларди. Менда эса буларнинг ҳеч бири йўқ эди;

    Баъзи бировлар Парижда яқин орада мансабга минишингизни сезишлари биланоқ сизни ерга ағдариб ташлашга ҳаракат қилади, йиқилиб бошингизни ёриб олишингиз учун минган отингиз айилини бўшатиб қўяди, учинчилари эса отингиз оёғидаги тақаларни синдириб, майдалаб ташлайди, тўртинчиси қамчинингизни ўғирлайди, энг ҳалол ҳисобланганлари эса қўлидаги тўппончаларини кўкрагингизга тираб, сизни отмоқчи бўлади;

    Жарроҳлик шуҳрати ҳам актёрлар шуҳратини эслатади: улар фақат ҳаёт бўлган вақтларидагина яшайди, вафотларидан кейин эса уларнинг истеъдодларини баҳолаш қийинлашиб қолади;

    Бахил ва аҳмоқлар ҳеч қачон буюк ақл эгалари фаолиятини ҳаракатга келтирувчи сабабларни тушунолмайди. Буюкларнинг майда-чуйда камчиликларини кўришлари биланоқ дарҳол шуларга қараб айбнома ёпиштира бошлайди.

    Қизиқарли фактлар

    — Ўз номи билан китобларга имзо қўйишдан олдин, ёзувчи тахаллуслар остида беҳисоб ҳикоялар, роман ва қисқа ҳикоялар яратди. Бальзак китобларининг аниқ сони ҳозиргача номаълум;

    — Ўз таржимаи ҳолида муаллифнинг таъкидлашича, ўзи ёзган энг севимли асари бу «Луи Ламбер» романи;

    — Ёзувчи дунёда биринчилардан бўлиб, муаллифлик ҳуқуқи лойиҳасини ишлаб чиқди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида
    • «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гэтсби» романи ҳақида
    • Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида
    • «Қанча уринма, оғритганда оғрийди». Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида
    • Холокост даҳшатлари ёш болакай кўзи билан. «Йўл-йўл пижамали бола» романи ҳақида
    • Дайди бола дафтари. Диккенснинг «Оливер Твист» романи ҳақида
    • «Аёл йиғлай олмаса, бу даҳшатли нарса». «Шамолларда қолган ҳисларим» романи ҳақида
    • «Очлик ҳатто шерларни ҳам ювош қилиб қўяди». «Робинзон Крузо» романи ҳақида
    • «Мағрурлик камбағаллар учун ҳашаматдир». «Шахмат новелласи» ҳақида
    • Кулгили саргузаштлар ҳақида жиддий асар. «Дон Кихот» романи ҳақида

    02.03.2020, 19:41   Изоҳ (0)   56970
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.