Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кореяда бўлиб турган ва ушбу давлатга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Жанубий Корея авиация идоралари 1 мартдан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларда вақтинчалик чеклаш чоралари жорий қилиниши тўғрисида расман хабардор қилди.
Вазирликка кўра, Ўзбекистон—Жанубий Корея республикаси ўртасида авиақатновлар сони ҳафтасига 1 та рейсгача қисқартирилади. Қайд этилишича, Ўзбекистонга Жанубий Кореядан келган ҳар бир йўловчи 14 кун давомида карантинга жойлаштирилади.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси 1 март куни Сеулдан Тошкентга Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқароларининг илк гуруҳи қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Миллий авиакомпания 1 мартдан бошлаб Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши сабабли Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатиб тургани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Uzbekistan Airways Япония ва Италияда коронавирус авж олиши сабабли Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Токио ва Римга бўлган йўналишдаги қатновларни вақтинча тўхтатгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)