• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: «Толибон»нинг тинчиши, Умрани тўсган коронавирус, камбағалликни камайтириш, пешонадаги линейка

     «Дарё» сайтида ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлар шарҳини бошлаймиз.

    Афғонистонда тинчлик ўрнатиладими?

    Гарчи дайжестимиз маҳаллий хабарларни шарҳласа-да, АҚШ ва «Толибон» келишувга эришганини эслашимиз жоиздир, чунки тинчлик келишувида, биринчидан, Ўзбекистоннинг каттагина ҳиссаси бўлса, иккинчидан афғон диёрида тинчлик ўрнатилиши Ўзбекистон учун ҳар тарафлама манфаатлидир.

    Шу ҳафта ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар пойтахтидаги Афғонистон тинчлик музокарасида қатнашди. Доҳадаги учрашувда АҚШ ва «Толибон» ҳаракати тинчлик келишувини имзолади. Маълумки, «Толибон» Афғонистонда битта ҳам америкалик аскар қолмагунча курашишини қайта-қайта такрорлайди. АҚШ президенти, ўз навбатида, афғон диёридан қўшинларини олиб чиқиш ниятини яна айтди. Бу умидбахш хабардир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Охунд Президент Шавкат Мирзиёевга Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратгани учун миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли афғон можароси яна халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида эканлигини эътироф этди.

    Аввалроқ Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши Ўзбекистоннинг геосиёсий жиҳатдан янги босқичга чиқишига сабаб бўлиши мумкин», деб айтганди.

    Тиббиёт муассасаларида ўзгариш

    Тиббиёт коллежлари, халқ тилида айтганда «медучилишче»лар ўрнига Ибн Сино мактаблари ташкил этилиши самара берадими ёки анъанавий ном алмаштириш кампаниясига гувоҳ бўламизми? Бу ҳозирча ноаниқ. Аммо ўтган ҳафтада Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда ушбу таклиф берилди ва тиббиётнинг ночор аҳволи ҳақида кўп гаплар бўлди.

    Ҳар ўн минг аҳолига 23 нафар шифокор тўғри келадиган Ўзбекистонда маҳаллий тиббиёт ходимларининг кўникмасини оширишга эътибор қаратилмаяпти, ихтисослашган марказ ва ҳудудий муассаса ўртасида вертикал тизим шаклланмаган. 20-30 фоиз маблағ самарасиз сарфланяпти.

    Йиғилишда буларнинг барчаси танқидий таҳлил этилди ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини қайта кўриб чиқиб, бу борадаги қамровни кенгайтириш, малака ошириш курсларини Қорақалпоғистон ва вилоятлар марказларида ташкил этиб, мутахассисларга қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берилди.

    Янги тайинлов

    2016 йилдан бери Бухоро вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган Ўктам Барноев Ўзбекистон бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль, жума куни, шу ҳақдаги фармонни имзолади.

    Ҳозирга қадар Бухоро шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Эски ҳоким Ўктам Барноев лавозимидан ҳурмат билан кузатилгани айтилди.

    Умра зиёрати вақтинчалик тўхтатилди 

    Хитой коронавируси зиёратчиларнинг ҳам йўлини тўсди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан дунёнинг барча мамлакатлари учун Умра визаси тақдим этишни вақтинча тўхтатганлигини хабар қилди.

    Саудия Арабистони коронавирус тарқалишининг олдини олишда биргина бу чора билан чекланмасдан, Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Италия ва Қозоғистон фуқаролари учун электрон сайёҳлик визалар берилишини тўхтатиб қўйди.

    Камбағаллик муаммоси очиқ тан олинди

    Бу ҳафта «камбағалликни камайтириш» ибораси трендга чиқди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент: «Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10—13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми?», дея савол қўйди.

    Сенат раиси Танзила Норбоева мавзу юзасидан «Ўзбекистон тарихида илк бор мамлакатдаги камбағаллик муаммоси очиқ тан олинди. Ҳозирда 4-5 миллион аҳоли камбағалликда яшамоқда», — деб фикр билдирди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хўш, камбағаллик нима? Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таърифича, кунига 1,90 АҚШ долларидан кам даромадга эга инсон камбағал ҳисобланади. Бу бир ойда 550 минг сўмга яқин пул ишловчилар камбағаллар тоифасига мансуб деганидир. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, Ўзбекистон дунёнинг энг камбағал 30-40 мамлакатидан биридир.

    Ўзбекистон камбағалликни камайтириш учун қандай чоралар кўради? Бунинг учун узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқилмоқда. Президент таъбири билан айтганда «аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш» каби ўзгаришлар ясалади. Ўзбекистонда Жаҳон банки, БМТнинг Ривожланиш дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга Камбағалликни камайтириш дастурининг ишлаб чиқилиши айтилди.

    Бемаъни ташаббус

    Анчадан бери дайжестимизда қовун туширган мансабдорлар ва беъмани ташаббуслар ҳақида ёзмагандик. Жиззахлик педагоглар бизга яна илҳом бағишлади.

    Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчилар доскага бир қатор қилиб чиқарилиб, уларнинг сочи чизғич билан ўлчанаётгани акс этган суратлар тарқалди. Бу мактабдаги тартиб-қоида бўйича ўғил болаларнинг сочи узунлиги 2-3 сантиметрдан ошмаслиги керак экан. Фотосуратлар дарҳол тарқалиб, омма эътирози ва истеҳзосини қўзғади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Воқеа, ҳатто, Иккинчи жаҳон урушида нацистларнинг асирлар юзи пропорсиясини ўлчаб, миллатини аниқлашига қиёсланди. Блогерлар олий раҳбарият кичик фарзандларининг ўсган сочда тушган фотосуратларини улашиб вазиятни савол остига олди. Ҳолатга халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Қош қўяман деб, кўз чиқариш», дея таъриф бериб, ҳеч қайси топшириқда болаларнинг сочини чизғичда ўлчаб, расмга олиб, Telegram’да тарқатиш керак деб ёзилмаганини эслатди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    01.03.2020, 20:49   Изоҳ (0)   82747
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Яккабоғда фермер ишчиси аёллар устига керосин сепиб, ёқиб юборишга уринди

    01.03.2020, 19:48

    Ўзбекистонда баҳорнинг илк кунлари қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди

    01.03.2020, 14:48

    Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб нималар ўзгаради?

    01.03.2020, 10:04

    Тошкентнинг Олмазор туманида ҳовли ёниб кетди

    29.02.2020, 23:46

    Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Когон туманига ҳоким этиб тайинланди

    29.02.2020, 23:13

    Пискентда марҳумларнинг миллионлаб пенсия пулларини «еб юрган» масъуллар фош этилди

    29.02.2020, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.