Самарқандда 1000 доллар эвазига 24 ёшли қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида яшовчи 47 ёшли аёл А.Ю. Қўшработ тумани «Мингтепа» маҳалласида яшовчи 24 ёшли А.Ж.ни Таиландга фоҳишаликка юбориш учун А.А. исмли аёлдан 1 000 доллар олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманган аэропортида 4 қизни Россияга фоҳишалик қилишга жўнатаётган аёллар қўлга олингани, Тошкент вилоятида аёлларни фоҳишалик қилиш учун Қозоғистонга жўнатаётган аёл ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)