Собиқ молия вазири Жамшид Қўчқоров бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилгани ҳақида Президент фармони қабул қилинди.
Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тасдиқланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, Тимур Ишметов Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимига тасдиқланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Омонулло Насриддинхўжаев Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Фарҳод Арзиев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳам расман тасдиқланди.
Илҳомжон Неъматов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аввал ушбу тайинловларнинг амалга ошгани ҳақида хабарлар берилган, бироқ ушбу рокировкаларнинг расман тасдиқланиши учун Президент фармон ва қарорлари қабул қилиниши лозимлиги қайд этилганди.
Изоҳ (0)