Футбол бўйича Европа Лигаси мусобақасининг 1/16 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Интер» — «Лудогорец» учрашуви томошабинларсиз ўтади.
УЕФА клубларга бу борада тегишли хат юборган. Ўйин 27 февраль, пайшанба куни Миланда бўлиб ўтади.
Football Italia нашрининг хабар қилишича, А Серия 26-туридан ўрин олган «Удинезе» — «Фиорентина», «Милан» — «Женоа», «Парма» — СПАЛ, «Сассуоло» — «Брешиа», «Ювентус» — «Интер», «Сампдория» — «Верона» учрашувлари ҳам бўш стадионларда ўтади.
Италияда 229 нафар одам коронавирусга чалинган, олти киши вафот этган, фақат бир нафари касалликдан тузалган. Аввалроқ Венето ва Ломбардия ҳудудларидаги барча оммавий тадбир ҳамда спорт мусобақалари бекор қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда «Интер» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)