• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ноқонуний дарахт кесганлардан салкам 2 млрд сўм моддий зарар ундирилди. Икки нафар айбланувчига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилди

    «Юнус Ражабий» маҳалласида жойлашган уйлар орасидаги майдонда мавжуд кўп йиллик 81 та дарахтнинг қонунга хилоф равишда кесилганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди, деб хабар бермоқда прокуратура матбуот хизмати. «Davletovuz» Telegram-каналининг ёзишича, ноқонуний кесилган дарахтлар масаласи жиддий тус олиб, мамлакат раҳбарияти томонидан қонунбузарларга нисбатан аёвсиз чора кўриш топширилган.

    Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси

    Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси

    Тошкент шаҳар прокуратураси маълумотига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 18 апрелдаги 608-сонли қарорига асосан, «Building And Suppliyes» МЧЖга «Юнус Ражабий» маҳалласи 72, 66/1, 66/2 ва 66/4-уйлар оралиғида 0,5 гектар ер майдони кўп қаватли турар жой биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга ажратиб берилган.

    Қарор шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлгани учун шаҳар прокурори томонидан 2018 йил 4 июлда протест келтирилган. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 17 июлдаги 1053-сонли қарорига кўра, протест қаноатлантирилган ва 608-сонли қарор бекор қилинган.

    Бу ҳолатдан норози бўлган «Building And Suppliyes» МЧЖ ҳудудий маъмурий судга ариза берган. Бектемир тумани маъмурий суди 2018 йил 12 ноябрдаги қарори билан шаҳар ҳокимининг 1053-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топган. «Юнус Ражабий» маҳалласида яшовчи аҳолининг шаҳар ҳокимининг 608-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Чилонзор тумани маъмурий судига киритган аризаси, суд томонидан 2019 йил 11 декабрда рад қилинган. Ушбу суд қарори 2020 йил 27 январда Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясида кўрилган ва ўзгаришсиз қолдирилган.

    Маълум бўлишича, «Building And Suppliyes» МЧЖ томонидан унга ажратилган ер майдонидаги кўп йиллик 81 та дарахтлар қонунга зид равишда кесилганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 630,4 миллион сўм моддий зарар етказилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 22 февралда Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «а» банди ва 198-моддаси 2-қисми билан Яккасарой тумани ҳокимлиги ва «Building And Suppliyes» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят кодексининг 198-моддаси 4-қисмига кўра, етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

    Мавзуга доир: Тошкентда дарахтлар кесилиши ҳолати давлат назоратига олингани маълум қилинди. Ишчи гуруҳ кесилган дарахтлар ўрнига 150 та кўчат экади

    Дастлабки терговда 2 нафар айбланувчидан 1 миллиард 891,3 миллион сўм моддий зарар ундирилди ва уларга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

    «Юнус Ражабий» маҳалласи ҳудудида ноқонуний кесилган дов-дарахтлар ер майдони тезкорлик билан тозаланиб «Липа», «Берёза», «Каштан» ва «Павлония» дарахтлари экилиши ташкил қилинди.

    Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

    23.02.2020, 14:50   Изоҳ (0)   46555
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қочиб кетди

    23.02.2020, 08:45

    «Нархоз» қошида боғча ва мактаблар фаолияти йўлга қўйилади

    22.02.2020, 23:29

    Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ҳажми кескин камайди. Қазиб олинаётган газ миқдори ҳам камайган

    22.02.2020, 23:15

    Самарқандда қарийб 200 нафар курсантга «кичик сержант» ҳарбий унвони топширилди

    22.02.2020, 22:57

    ИИББ: Тошкентдаги квартирадан ўлиги чиққан италиялик жасади топилишидан бир неча кун аввал вафот этган

    22.02.2020, 22:43

    Ўзбекистон коронавирус диагностикаси учун воситалар сўраб халқаро донорларга мурожаат қилган эди. АҚШ ёрдам берди

    22.02.2020, 22:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.