Тошкентнинг Яккасарой тумани Юнус Ражабий кўчасида дарахтлар кесилиши ҳолати давлат назоратига олингани, пойтахт ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда барча алоқадор ташкилот, идоралар таркибида ишчи гуруҳ тузилгани ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолат бўйича қонунбузарликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиб, ишларнинг бориши ва ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот берилиши маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунигдек, ишчи гуруҳ қисқа муддатда шаҳар иқлими ва ландшафтига мос келадиган серсоя дарахтлар экиш орқали дарахтзорнинг қайта тикланишини таъминлаб, кўчат экиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари маҳаллий аҳоли хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати