Бухоро вилояти Когон туманидаги «Хўжа якшанба» маҳалласи автомобиль йўли кўнгилни хира қилади. Яроқлилик муддатини аллақачон ўтаб бўлган йўл анча йиллардан буён таъмирланмаган, деб ёзмоқда ЎзА.
Туман магистрал йўли билан туташувчи ушбу йўлдан Шейхлар, Боғи Мирзо, Нишовур, Юқори, Қуйи қози қишлоқлари аҳолиси фойдаланади. Йўл ёқасидаги бекатлар аҳволи ҳам ҳаминқадар.
Ён-атрофдаги хонадон эгалари томонидан йўл бўйига сув тўлдириш учун чиқариб қўйилган идишлар бу жойларда тоза ичимлик суви йўқлигидан дарак беради. Шу ерда яшовчи фуқаролардан бири қишлоқда болалар боғчаси ҳам йўқлигини ҳам таъкидлади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)