«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига ҳокимларнинг телевидение ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиш тартибини жорий этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Петиция матнида таъкидланишича, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари теле ва радиоканаллар орқали аҳолига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиб борса, бу орқали жамоатчилик назорати кучайтирилади, энг камида эфир вақтида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилади.
Қайд этилишича, мазкур ҳисоботлар орқали халқ билан самарали мулоқот ташкил этилади, уларга ислоҳотлар мазмуни тўғридан-тўғри раҳбарлар орқали етказилади, раҳбар ходимлар, ҳокимларнинг масъулияти ортади.
Шу сабабли, петиция муаллифи вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда тўғридан-тўғри ҳисобот тақдим этиб бориш амалиётини жорий этишни таклиф қилган.
Аввалроқ, Сенатда ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинган эди.
Изоҳ (0)