Ла Лига раҳбарияти «Барселона»га 15 кун ичида ўз сафига ҳужумчи қўшиб олишга рухсат берди, деб ёзмоқда Cadena Cope.
Каталонияликлар жароҳатланиб сафдан чиққан Усмон Дембеле ҳамда Луис Суареснинг ўрнига «Леганес»дан 28 ёшли ҳужумчи Мартин Брэйтуэйтни сотиб олади. Даниялик футболчининг трансфери «Барселона»га 20 миллион еврога тушади.
Қайд этиш жоиз, Мартин «Барселона»га ўтса, Ла Лигада бемалол майдонга тушиши мумкин. Европа Чемпионлар Лигасида эса УЕФА чеклови сабаб ўйинларда қатнаша олмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)