Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унда назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклаш назарда тутилган.
2020/2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ИИВ ДХХ ва Бош прокуратура билан биргаликда 2020 йил 1 декабргача назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклашни назарда тутувчи норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.
Изоҳ (0)