• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Мағрурлик камбағаллар учун ҳашаматдир». «Шахмат новелласи» ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Стефан Цвейгнинг «Шахмат новелласи» ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбэк

    Болалигимдан шахматга жуда қизиқаман, кутубхоналардан Муҳиддинов фамилияли инсоннинг шахмат ҳақидаги китобларини олиб келиб ўқирдим. Буюк шахматчилар ўртасида бўлган ўйинларни ўша китобларда ёзилган формулалар асосида шахмат доскасида жонлантириб ўтирардим. Қуйида таҳлил қилинадиган асарни ҳам айнан ўша даврларда катта қизиқиш билан ўқиганман.

    Асар ҳақида

    «Шахмат новелласи» австриялик ёзувчи Стефан Цвейгнинг сўнгги ва энг машҳур асаридир. Асар 1938–1941 йилларда Бразилияда ёзилган бўлиб, 1942 йил 7 декабрда Буэнос-Айресда 300 нусхадаги чекланган нашрда пайдо бўлган.

    «Шахмат новелласи» фильмидан кадр

    «Шахмат новелласи» фильмидан кадр

    Китобнинг европалик ўқувчиларга тақдим этилган биринчи нашри 1943 йил декабрь ойида Стокгольмда жойлашган Готфрид Берманн Фишер нашриётида босилган. Асар инглиз тилида биринчи марта 1944 йил Нью-Йоркда нашр этилган. 1974 йил Германияда китобнинг чўнтак нашри пайдо бўлганидан бери «Шахмат новелласи» узоқ вақтдан бери энг кўп сотилган китоблардан бири бўлиб қолмоқда. Асарнинг 1,2 миллиондан ортиқ нусхаси сотилган.

    Сюжет

    Нью-Йоркдан Буэнос-Айресга жўнаётган йирик океан кемасининг йўловчилари орасида шахмат бўйича жаҳон чемпиони Мирко Чентович ҳам бор. Ҳикоячининг дўсти айтган маълумотга кўра, Мирко ўн икки ёшда етим қолган. Узоқ югослав қишлоғидан келган бир раҳмдил руҳоний уни боқиб олади. Бола тентак, қайсар ва тили келишмаган эди. Унинг мияси энг оддий нарсаларни ҳам ўзлаштира олмасди. Мирконинг шахмат ўйнашдаги ғайриоддий қобилияти эса тасодифан кашф этилади. У руҳонийни, унинг қўшнисини ва қўшни шаҳарнинг шахмат шинавандаларини ҳам кўп бора мағлубиятга учратади.

    Олти ой давомида Венада шахмат ўйинининг билимдонидан сабоқ олган Мирко ҳеч қачон доскага қарамай ўйнашни ўргана олмайди, чунки у аввалги ҳаракатларини эслай олмасди. Аммо бу камчилик Мирконинг муваффақиятига тўсқинлик қилмайди. Ўн етти ёшида у ўнлаб совринга эга бўлади, ўн саккиз ёшида  Венгрия чемпиони, йигирма ёшида эса жаҳон чемпиони унвонини олади.

    Шубҳасиз, ундан ақл-идрок, тасаввур ва жасоратда кучли бўлган ўйинчилар ҳам унинг темирдан бўлган совуқ мантиқига қарши тура олмасди.

    Шу билан бирга, у фақатгина шахмат билан чекланган йигит бўлиб қолади. У истеъдоди ва шон-шуҳратидан фойдаланиб, майда очкўзлигини намойиш қилиб, иложи борича кўпроқ пул топишга ҳаракат қилади. Кўп ойлар давомида битта ҳам ўйинда ютқазмади.

    Кемада шахмат мухлислари талайгина эди, уларнинг орасида тоғ муҳандиси Скот МакКоннор ажралиб турарди. МакКоннор ҳар қандай мағлубиятни мағрурлигига зарба сифатида қабул қиладиган, ўзига ишонган бой одамларнинг тоифасига кирарди. МакКоннор бир вақтнинг ўзида кемадаги барча шахмат мухлисларига қарши сеанс ўйнаш учун чемпионни катта ҳақ эвазига кўндиришга ҳаракат қилади. Чемпион эса барча ҳаваскорлар унга қарши битта доскада ўйнашларини таклиф этади.

    «Шахмат новелласи» фильмидан кадр

    «Шахмат новелласи» фильмидан кадр

    Ушбу партия ҳаваскорларнинг тўлиқ мағлубияти билан якунланади. МакКоннор реванш талаб қилади. Чентович рози. Ўн еттинчи юришда ҳаваскорлар учун қулай позиция яратилади. МаккКоннор пиёдани уриб олишга қўл узатганида тўсатдан уни қирқ беш ёшлардаги озғин ва юзи оқариб кетган одам уни тўхтатиб қолади. У бу юриш қилинса, ўйин мағлубият билан тугашини башорат қилади. Ўйинчилар ҳайратда қолади, чунки фақат юқори даражадаги ўйинчигина тўққизта ҳаракатда нима бўлишни тахмин қила олади... Бу сирли инсон ким? Унинг чемпионга қарши ўйини қандай кечади?

    Таҳлил

    «Шахмат новелласи»да Цвейг ўқувчиларига том маънода бўлмаса-да, ўхшатиш ва қиёслашлар орқали нацист Германияси юрт ва миллат онгига қанчалик даражада социал ва психологик таъсир кўрсатганини англатишга уринади.

    Жимжитлик ва ёлғизликка маҳкум инсон, ҳеч ким билан учраштирилмасдан ўтказилган соатлар ва кунлар. Замон, вақт ўлчовини йўқотиш орқали ҳис қилинган руҳий кемтиклик. Тутқуннинг яшаш шароитида бор нарсалар: тўрт девор, ётоқ жой, унитаз, кичик ойна ва вақти-вақти билан уни сўроқ қиладиган зобитлар. Бир чеккага суриб қўйилган, ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмайдиган қийноқ орқали инсон руҳиятига чизилган чизгилар. Руҳий чўкишга сабаб бўлувчи мунтазам сўроқлар ва камситишлар.

    Цвейгнинг бу асари руҳий босимлардан эзилган инсоннинг ҳаракатлари ва тушунчаларини бизга жуда нозик таҳлил орқали етказиб беради.

    Мирко Чентович ва Др.Б. орасида уюштирилган шахмат мусобақаси катта ҳаяжон билан ўқувчига тақдим этилади. Мирконинг мияси секин ишлайди, дарсдаги энг осон мавзулар учун бош қотирадиган даражада ҳам зеҳни йўқ. Ўн тўрт ёшида ҳам ҳисоб-китоб учун бармоқларидан фойдаланади. У шахматда жуда моҳир бўлгани учунгина атрофдагилар томонидан ақлли деб топилган. Аммо ақл ва билим ўрганиш, ўрганилганлардан моҳирона фойдалана билиш қобилиятидир. Мирконинг бирдан-бир қобилияти эса шахмат эди. Ёзувчи бу ўринда бизга ўзи ҳозирлаган ироник дунё билан завқ бера олади. Ўйлаб қоламиз: Мирко аҳмоқми ёки ақлли? Бу нуқтада ёзувчи жаҳолат ва билимсизлик ҳақида анча вақт бош қотирганини ва бизни юқоридагидай қарама-қарши фикрлар орасида қолдириш истагини кузатишимиз мумкин.

    Асарнинг яна бир асосий қаҳрамони Др.Б. эса Миркога тескари характердаги инсон: олий маълумотли, билимли, ҳаётий тажрибаси анча юқори. Қамоқда унга нисбатан уюштирилган руҳий азоб натижасида ақлдан озиш остонасига келиб қолган бир пайтда бехосдан қўлга киритган бир китоб орқали руҳиятини асраб қола олади. Бу шахмат ҳақидаги китоб бўлиб, кун-у тун ўзи билан ўзи мунтазам шахмат ўйнаш орқали эгаллаган шахмат маҳорати асар ўқувчисини лол қолдиради. Бу икки қаҳрамон йўллари бир йўловчи кемасида кесишади ва биз улар орасида ўтказилган шахмат ўйини мобайнида ёзувчининг мукаммал руҳий таҳлили ва психологик чизгиларидан баҳра олишимиз мумкин.

    Хулоса

    Асарни ўқир эканмиз, инсон зоти энг умидсиз пайтларда ҳам ўзлиги ва руҳиятини қутқариб қолиш учун тиришишини, аммо бошдан ўтказилган ҳар сония инсон руҳиятида изсиз қолмаслигини кўришимиз мумкин. Гўёки шахмат ўйини ва Цвейг ўқувчига етказиб беришга интилган фикрларида символик қиёслама ва ўхшатишлар бордай.

    «Шахмат новелласи» фильмидан кадр

    «Шахмат новелласи» фильмидан кадр

    Бир нафасда ўқишингиз мумкин бўлган бу китоб юзйилликнинг энг муҳим асарларидан бири ҳисобланади. Ҳеч бир асарда инсон руҳий дунёсига қилинган бунчалик чуқур шўнғишни ҳис этмаганман. Ўқимаганларга қисқа фурсатда ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

    Иқтибослар

    Агар сизнинг миянгиз дунёда бир пайтлар Рембрандт, Бетховен, Данте ва Наполеонларнинг яшаганини билмаса, сиз ўзингизни буюк одам деб ҳисоблашингиз жуда осон;

    ...ўзингизга қарши ўйнаш ўз соянгиздан сакраб ўтишга ўхшашдир;

    Шахматчилар ҳам математиклар, шоирлар ва бастакорлардай жуда иқтидорли одамлардир, фақат улар бошқача йўналишдаги тасаввурга, қатъиятлиликка ва аниқлик маҳоратига эга бўлган махсус даҳолардир;

    Мағрурлик камбағаллар учун ҳашаматдир.

    Қизиқарли фактлар

    - Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Михаил Ботвинникнинг сўзларига кўра, асардаги шахматчи Мирко Чентович образи Роберт Фишер каби шахматчининг пайдо бўлиши ҳақидаги башорат бўлган, аммо Ботвинникнинг ўзи ҳам улар ўртасидаги жиддий фарқни таъкидлаган: «Мирко Чентович жуда зерикарли шахмат ўйнайди, Фишер эса жуда қизиқ эди».

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Болалик инсоннинг асл ҳолатидир. «Кичкина шаҳзода» қиссаси ҳақида
    • «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида
    • «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гэтсби» романи ҳақида
    • Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида
    • «Қанча уринма, оғритганда оғрийди». Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида
    • Холокост даҳшатлари ёш болакай кўзи билан. «Йўл-йўл пижамали бола» романи ҳақида
    • Дайди бола дафтари. Диккенснинг «Оливер Твист» романи ҳақида
    • «Аёл йиғлай олмаса, бу даҳшатли нарса». «Шамолларда қолган ҳисларим» романи ҳақида
    • «Очлик ҳатто шерларни ҳам ювош қилиб қўяди». «Робинзон Крузо» романи ҳақида

    18.02.2020, 17:37   Изоҳ (0)   63533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.