17 февраль, душанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Токио, Япония

Коронавирус аниқланган Diamond Princess круиз кемасида бўлган 400 дан ортиқ америкалик иккита чартер рейсида эвакуация қилинди. Улар АҚШдаги ҳарбий базага олиб борилади ва у ерда икки ҳафта карантинда сақланади. 44 нафар америкаликда коронавирус аниқлангани сабабли улар Япониядаги шифохоналарда даволанади.

Фото: Reuters

Лондон, Буюк Британия

Эхтинcтион Ребеллион фаоллари халқаро юк ташиш саммитига ташриф буюрган делегатлар олдида Арктикани юк ташиш натижасида ифлослантиришга қарши эътироз билдиряпти.

Фото: Shutterstock

Рио-де-Жанейро, Бразилия

Риода уй ҳайвонлари учун карнавал ўтказилди.

Фото: EPA

Пекин, Хитой

Маҳсулотларни ўраб қўйган сотувчи.

Фото: EPA

Миссисипи, АҚШ

Кучли ёғингарчилик туфайли Миссисипи штатида сув тошқинлари кузатилмоқда. Жексон шаҳридаги бир қатор туманлар сув остида қолди.

Фото: EPA

Киев, Украина

Эронда уриб туширилган Украина самолёти қурбонлари хотираси учун Киевда очиладиган хиёбонда хотира ёдгорлиги ўрнатилди.

Фото: EPA

Турманин, Сурия

Уруш туфайли уйидан кўчирилган болалар қочоқлар лагерида.

Фото: Getty Images

Дейтона, АҚШ

Дональд ва Мелания Трамп президент лимузинида Deytona 500 Nascar пойгалари бошланиши олдидан пойгачиларнинг олдинги сафига чиқди.

Фото: AFP

Бхопал, Ҳиндистон

Юз бўяш мусобақасида иштирок этаётган талабалар.

Фото: EPA

Херефорд, Буюк Британия

«Деннис» тўфони келтириб чиқарган сув тошқинлари.

Фото: Getty Images

Сеул, Жанубий Корея

Чосон сулоласи даврида қурилган Кёнбоккун саройи ташрифчилари селфига тушмоқда.

Фото: AFP

Окаяма, Жапан

Минглаб эркаклар Сайдайжи ибодатхонасида руҳоний томонидан улоқтирилган таёқчани олиш учун курашмоқда. Японлар таёқчани олган одамга йил давомида омад кулиб боқишига ишонади.

Фото: Reuters

Луанда, Ангола

Ой бошида Ўзбекистонга келган Майкл Помпео Ангола Ташқи ишлар вазирлигидаги меҳмонлар китобига ёзув қолдирмоқда.

Фото: Reuters

Сиануквил, Камбоджа

Мотоциклчи ёпилган казино олдидан ўтиб кетмоқда. Коронавирус сабаб хитойлик туристларга қўйилган айрим тақиқлар туфайли Камбоджа, Таиланд, Лаос ва Вьетнамда сайёҳлар сони кескин камайиб кетди.

Фото: Reuters

Испания

Баск расмийлари кейинги икки кунда Испанияга катта тўлқинлар ва пўртаналар ёпирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берди.

Фото: EPA