• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    FIFA 2010 компьютер ўйинига севимли клубини қўштирган ижодкор 46 ёшда. Рекордсмен Робби Уильямс ҳақида фотомақола

    Бугун, 13 февралда Элтон Жон томонидан «XXI асрнинг Фрэнк Синатраси» деб таъриф берилган қўшиқчи Роберт Питер Уильямс 46 ёшга тўлди. Feel, Angels, Supreme ва бошқа бир қанча қўшиқлари билан яхши маълум бўлган ижодкор 1974 йил Англиянинг Сток-он-Трент шаҳрида Уильямслар оиласида таваллуд топган. 3 ёшлигида ота ва онаси ажрашгани боис, Робби ҳамда опаси Саллини онаси Жанет катта қилган. Робби биографияси ўрганилганда, аксарият муваффақиятга эришган машҳурлар болалигида дуч келган ёки лейбллар томонидан уларнинг имижларини кўтариш учун махсус тузиб берилганидек қийинчиликларни бошидан ўтказмагани, шунчаки омад ва ўзидаги истеъдоди сабаб шоу-бизнесга кириб келганини билиш мумкин.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    У Mill Hill Primary School мактабини тамомлагач, таълимни Margaret Ward High School’да давом эттирган. Мактабни битиргач онасига гул дўконида ёрдамчи бўлиб ишлаган. Робби жуда ҳам ҳаракатчан бўлган, ўз устида ишлаган, мактабда бўлиб ўтадиган саҳна кўринишларида фаол иштирок этган. Theatre Royal театрида намойиш қилинган Оливер Твист спектаклидаги ижросини унинг ўзи энг омадли чиқишларидан деб ҳисоблайди. Унинг ҳаёти санъат билан боғланишига онаси сабабчи бўлган. Жанет кунлардан бир кун бутун Англия бўйлаб ўғил болалар мусиқий гуруҳи учун танлов ўтказилаётгани ҳақидаги эълонни олиб келади ва ҳаммаси шундан кейин бошланади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Уильямснинг арсеналига назар ташланса, бир қанча пластинкалар, концерт дастурлари ва ҳатто қиролича Елизавета учун махсус чиқиш қилганини кўриш мумкин. Роббининг альбомлари 59 миллиондан, сингллари 18 миллиондан ортиқ, биргина Буюк Британиянинг ўзида қўшиқлари ёзилган дисклар 16 миллионга яқин нусхада сотилган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Юлдузлик касали ёки эрта машҳур бўлиш сабабми, Робертда ўсмирлик даврида алкогол ва нарко қарамлик кузатилган. 1995 йилда Take That’нинг MTV Europe Music Awards’даги чиқишидан аввал гуруҳнинг бошқа аъзолари унинг реп ва ҳип-ҳоп йўналишда ижро қилиши кераклиги ҳақидаги фикрини ҳурмат қилмагани уни асабийлаштирган ва у аламини алкоголь ва гиёҳванд моддалардан олган. Ёзги олимпияда ўйинларининг ёпилиш маросимидаги чиқиши олдидан ғазабланган Робби концертни тарк этади ва гуруҳ таркиби 4 киши билан концертни давом эттиришига тўғри келади. Мухлисларга эса қўшиқчи туғруқхонага, турмуш ўртоғининг олдига кетгани айтилиб вазият «силлиқланади».

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Уильямс мусиқада рекордсмен ҳисобланади ва у қўлга киритган мукофотлар билан танишгач, BRIT Awards ўз бисотидаги барча мукофотларни Роббига бериб юборган деган хулосага келиш мумкин. У жами 18 марта BRIT Awards’га лойиқ деб топилган, шунингдек, 8 та German ECHO Awards, 2 карра  Grammy’га сазовор бўлган. 2005 йилда «Гиннесснинг рекордлар китоби»га даромади энг кўп қўшиқчи сифатида киритилган. Дунё бўйлаб Close Encounters Tour концерти ўтказилиши эълон қилганининг эртаси куниёқ шоу учун 1,6 миллион чипталар сотилган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2002 йилда Робби EMI билан 80 миллион фунтлик шартнома имзолаган. Тарихда бундай катта даромадли шартнома фақат Майкл Жексон ва Sony/Epic/Warner ўртасида тузилганди. Карьераси ортидан миллионерга айланган қўшиқчининг ўзи иқтисодий аҳволи ҳақида шундай дейди: «Мен энг катта орзуларни тасаввур қила оладиган даражада бадавлатман».

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Рекордлар ҳақида гап кетганда, 2003 йилнинг 1­­—3 август кунлари Британиянинг Knebworth Park майдонида ўтказилган концерти ҳақида таъкидламасликнинг иложи йўқ. Концертга жами 375 минг мухлис ташриф буюрган, онлайн трансляцияда бўлса, 3,5 миллион томошабин кузатган. Дастурдан кейин тақдим қилинган Live at Knebworth рекорд даражада кўп сотилган альбом сифатида тарихда қолган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ижодкор фақат ижод билан банд, қизиқишлари ҳам шу доира билан чекланган бўлади, деган фикрни Робби инкор қилади. У «Порт Вейл» футбол клубининг ҳақиқий фанатларидан бири ҳисобланади. FIFA 2010 компьютер ўйини учун It’s Only Us қўшиғидан фойдаланишга «Порт Вейл» ўйинга қўшилганидан кейингина рухсат берган. 2006 йилда Уильям севимли клубининг акционери ва эгаларидан бири бўлган.

    Ижодкор футбол ва хайрия ишларини биргаликда олиб боради. У Soccer Aid хайрия футбол ўйинларидан тушган даромадни UNICEF фондига ўтказади ва фондни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли хайрия концертларини уюштиради ҳамда Give It Sum фондининг асосчиси ҳисобланади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Уильямс санъат, футбол ва хайриядан бошқа сиз билмаган кароматлари ҳам йўқ эмас. Унинг 2005 йилда Крис Хит билан биргаликда ёзган «Feel» китоби ҳамда орадан беш йил ўтгач эса концерт дастурларидаги яккахон чиқишларидаги фотолар ва уларга Робби томонидан берилган шарҳлар билан жамланган «You Know Me» китоби нашрдан чиққан. Бу ҳали ҳаммаси эмас, 2017 йилда Уильямснинг сўнгги 13 йилдаги ижодидан ҳисобот, шунингдек, Take That’га қўшилиши, шахсий ҳаёти ва бошқаларни ўз ичига олган «Reveal» автобиографик китоби тақдим қилинган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ёшликдаги шўхликлар, севги романларининг бари ортда қолган: айни дамда Робби севимли турмуш ўртоқ ва меҳрибон ота. У 2006 йилда америкалик актриса Айда Филд билан танишади ва ҳаёти тубдан ўзгаради. У туфайли гиёҳвандликдан қутулишга ҳаракат қилади ва чакишни ташлайди (ёки ташлагандек тутган ўзини) ва соғлом турмуш тарзини танлаган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2010 йилда жуфтлик Лос-Анжелесда турмуш қурган ва тантанада Робби турмуш ўртоғига бағишлаб She’s The One қўшиғини куйлаган. Орадан икки йил ўтиб қўшиқчи ота бўлган ва қизини Теодор Роуз деб номлаган. 2014 йилда эса Уильямслар оила азъоси яна биттага кўпайган ва унга Чарльтон Валент деб исм қўйилган.

    13.02.2020, 23:59   Изоҳ (0)   6914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наргиз Зокирова Россиядан нафратланиши ҳақидаги гап-сўзлар бўҳтон эканлигини маълум қилди

    01.01.2020, 10:33

    Машҳур француз хонандаси ва актрисаси Мари Лафоре 80 ёшида вафот этди (видео)

    04.11.2019, 20:04

    Майкл Жексон қаторасига еттинчи йил ўлимидан сўнг ҳам даромад келтираётган машҳурлар рейтингида етакчилик қилди

    01.11.2019, 08:02

    АҚШ Махфий хизмати рэпер Эминемни Трамп ва унинг қизи Иванка ҳақидаги қўшиғи сабабли сўроқ қилгани маълум бўлди

    25.10.2019, 18:10

    Хонанда Алишер Зокиров тўйида онасига тиз чўкиб куйлаб ҳаммани йиғлатди (фото ва видео)

    23.09.2019, 17:07

    Майкл Жексоннинг собиқ агенти қўшиқчининг махфий васиятини эълон қилди

    23.08.2019, 17:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.