Ўзбекистон терма жамоаси 18—24 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказади.

Фото: «Дарё»

Вадим Абрамов мазкур йиғинга таклиф этилган 21 нафар футболчидан иборат рўйхатни эълон қилди. Ундан легионерлар ва «Пахтакор» клубининг бир қатор етакчилари ўрин олмаган.

Ушбу йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Беларусь билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув 23 февраль куни, Шаржа шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида 31 март куни Яманга қарши баҳс олиб боради.

Йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Абдумавлон Абдужалилов («Бунёдкор»).

Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Умар Эшмуродов («Пахтакор»), Ислом Қобилов («Бунёдкор»), Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Олег Зотеев («Локомотив»), Акбар Исматуллаев («Металлург»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Сардор Қулматов («Сўғдиёна»).

Ярим ҳимоячилар: Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Аброр Исмоилов («Пахтакор»), Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»), Шароф Муҳитдинов («Насаф»), Жасур Жалолиддинов («Бунёдкор»), Ойбек Бозоров («Насаф»).

Ҳужумчилар: Игор Сергеев («Пахтакор»), Humoюн Муртазоев («Насаф»), Бобур Абдуҳолиқов («Насаф»), Шохруз Норхонов («Сўғдиёна»).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!