«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле жорий мавсум охиригача майдонга туша олмайди.
Каталон клуби расмий сайтининг маълум қилишича, Дембеле 6 ой муддатга сафдан чиққан. Агар унинг тикланишига юқорида айтилганидек муддат керак бўлса, у ҳолда Усмон Евро—2020 мусобақасида Франция терма жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, икки ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган Дембеле «Барселона» машғулотларида жароҳатини қайталаб олганди. 11 февраль куни футболчи Финляндияда операция қилинган.
Аввалроқ Дембеленинг тикланиши беш ойдан узоқ муддатни талаб қилса, «Барселона»га ҳужумчи сотиб олишга рухсат берилиши хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)