АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда тарқалган коронавирусга қарши кураш жорий йилнинг апрель ойида якунига етишини башорат қилди, деб ёзмоқда  «РИА Новости».

Фото: АP

«Коронавирус бўйича: одамлар касалликнинг апрель ойида кунлар исиши натижасида йўқ бўлиб кетишини айтмоқда» – дея Трампнинг губернаторлар билан учрашувда айтган сўзларини келтирган пресс-пул.

«Умуман олган иссиқлик бу каби вирусларни тез ўлдиради», — деган Трамп.

У Хитой вакиллари билан суҳбатда улар вируснинг апрель ойида бутунлай йўқ бўлиши ҳақида ваъда беришганини қайд этган.

Шунингдек, Трамп АҚШнинг коронавирусга қарши курашда яхши вазиятда эканлигини таъкидлаган.

Америка санитария идорасининг маълумотларига кўра АҚШда коронавирусга чалинган одамлар сони 12 нафарни ташкил қилади, бу рақам ўтган ҳафтадан бери ўзгармай келмоқда. Яна 68 нафар одам аниқ ташхис чиқишини кутмоқда, 318 нафар беморнинг ушбу вирусга чалингани ҳақидаги тахминлар якунда ўтказилган тиббий текширувлардан кейин ўзини оқламаган.