• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Венесуэла коронавируси нима? Ойда қачон ядровий бомба портлайди? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    АҚШ ва Венесуэла ўртасига суқилган Россия

    Трамп маъмурияти Венесуэла ҳукумати раҳбарияти бошида турган Николас Мадурога қарши иқтисодий жазо чораларини қўллай бошлаганидан бир йил ўтди. АҚШ иқтисодий жазо чоралари Мадуро ҳукуматига нефть эмбаргосини жорий қилди ва бу эмбаргодан фақатгина Россия фойда кўрмоқда, деб ёзади The Washington Post нашри.

    Фото: BBC

    Фото: BBC

    Америкалик сиёсатчилар фикрича, нефть саноати вакиллари ва шарҳловчилари Москва ва Каракас ўртасидаги махфий келишув нефть савдоси ривожланишига тўсиқ бўлмаган ва бу фақат расмий Кремл манфаатларига қўл келмоқда. Россия бундан 120 миллион доллар фойда кўраётгани айтилади.

    1999 йилда Уго Чавес Венесуэла социалистик давлатини барпо этганини эълон қилганидан буён Россия Лотин Америкасидаги Венесуэлани ҳарбий техника билан таъминлаш ва халқаро ташкилотларда ёнини олиш билан шуғулланиб келади. Натижада нефть захирасига бой Венесуэла Россия панжасига тушиб қолди.

    Ҳозирда Россия АҚШ иқтисодий жазо чоралари натижасида «бурчакка қисилган» Венесуэладан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда. Қандай дейсизми? У иқтисодий пишангларни ишга солган ҳолда босим ўтказишни яхши уддаламоқда.

    АҚШ Венесуэла Мадуросининг ва унга боғлиқ компанияларга нисбатан иқтисодий жазо кўрилиши борасида қарор қабул қилган. Бу эса ўзига хос «Венесуэла нефть коронавируси»ни юзага келтиради. Арзон нефтга ҳамма эга бўлмоқчи-ю, америкаликларнинг  жазо чораларидан қўрқади.

    Россия эса АҚШ эълон қилган жазо чоралари оқибатларидан хавотирга тушгани йўқ ва бор жазо чораларни қабул қилиб олишга шай. Бир нарсани назарга олиш лозим: Россия ҳукумати Венесуэлага нисбатан қўлланилаётган жазо чораларини ўз зиммасига олар экан, ўз навбатида Мадуро ҳукуматидан анча кўп нарса талаб қилаётгани ҳам рост. Таҳлилчилар фикрига кўра, Россия нефть компанияси «Роснефть» Венесуэла нефть конлари фойдасининг 70–80 фоизига эгалик қилаётгани ҳам бор гап.

    Совуқ уруш даврида Куба Совет Иттифоқи гарданига юк бўлиб тушган бўлса, Венесуэла бугунги Россия учун анча фойдали мамлакатга айланди. Буни эса Россия ҳукумати шарҳлашдан йироқ.

    Мадуро январь ойида The Washington Post нашрига берган интервьюсида «Роснефть» Венесуэладаги нефть конларини ўзлаштириш улуши 15–20 фоизни ташкил қилади деган бўлса-да, нефть маҳсулотларини ким ташийди, ким бунга бош бўлади каби саволларни очиқ қолдирди. Мадуро интервью жараёнида «АҚШ Венесуэлани энергитика борасида қамалга олган бўлса-да, биз бу қамални бартараф қилмоқдамиз. Биз кўп томонлама алоқаларга очиқмиз. Биз ҳеч бир давлатга қарам бўлмаймиз», дея таъкидлади.

    Россия тарафи эса Венесуэла билан ўрнатаётган ҳамкорлигини яширгани ҳам йўқ. 7 февраль санасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Каракасга расмий ташриф билан борди. Ташриф давомида нефть, тоғ-кон саноати, транспорт, қишлоқ хўжалиги, дори-дармон ва ҳарбий саноат борасида  битимлар имзоланиши кутилмоқда. Бу нимадан далолат? Руслар бу сафар собиқ Шўро давридагидек зарарига эмас, фойдасига ишламоқчи, чунки бозор иқтисодиёти иқтисодий манфаатларни устун билади.

    Рус нефть саноати Венесуэлада бир ойда 120 миллион доллар фойда олмоқда, гарчи Венесуэла нефть саноати эмбарго натижасида 35 фоиз қисқарган бўлса-да.

    Испанларнинг Repsol, ҳиндларнинг Reliance ва америкаликларнинг Chevron нефть компаниялари Венесуэлада иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда.

    Россия ҳукумати Венесуэлани ўзи сотиб олаётган нефть эмбаргоси сиёсатидан халос этаётгани ҳақида баёнот бераётган бўлса-да, руслар Венесуэла қарзини нефть ҳисобига ундираётгани ҳақида лом-мим демайди.

    АҚШ ҳукуматининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен Россия ҳукуматининг Венесуэла нефти борасида тутаётган иши венесуэлаликларнинг манфаатларига зидлигини уқтириб келади ва вазият шундай давом этса, янада кескин чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

    Бошқа томондан, Россия АҚШ нефтни қайта ишловчи заводларининг асосий таъминотчиси экан, Вашингтоннинг Венесуэлага нисбатан жазо чораларини кучайтириши мантиқий асосга эга бўлмай қолади.

    Руслар эса Венесуэла нефтини жазо чоралари татбиқ этилмайдиган ҳолатлар устида бош қотирмоқда. Бу борада руслат ҳаттоки Венесуэлага нефть танкерларини рус байроғи остида ташилишини ҳам таклиф қилмодаки, бу нефть бизнесига АҚШ аралашувининг олдини оладиган тадбир сифатида кўрилмоқда.

    Шу тариқа Россия Венесуэлада ўз таъсир доирасини янада кучайтиришни кўзлаган.

    АҚШ ва СССРнинг Ой учун кураши

    Совуқ уруш даврида Совет Иттифоқи ҳам, АҚШ ҳам Ойда атом урушини амалга оширишни ният қилган ва бунинг учун ҳаракат ҳам қила бошлаган эди, деб ёзади The National Interest нашри.

    Фото: The National Interest

    Фото: The National Interest

    1957 йилда Совет Иттифоқи фазога биринчи сунъий йўлдошини учирди. Пентагон эса бу воқеадан анча таҳликага тушди. Натижада фазовий мусобақа бошланади.

    Совуқ уруш даврида Ғарб ва Шарқ технологиялар борасида ким устун эканини кўрсатишга бел боғлади. Бу якуни йўқдек бир ҳодиса эди.

    Ойга биринчи бўлиб учиш АҚШ ва СССР назарида улкан ютуқдек кўринар, ким ойга биринчи бўлиб учса, у дунёнинг етакчиси эканини исботлар эди. 1950 йилларнинг совуқ уруши манзарасида Ойда ядро қуролини синаб кўриш асосига эга эди. 1958 йилда Иллинойс технологик институти АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари буюртмаси асосида Ойда ядро қуролини синаб кўриш борасида рухсат олди.

    Бу лойиҳа A119 номини олди. Иллинойс университети тадқиқотчилари 1949 йилдан 1963 йилгача ойда ядро бомбаси портлатишнинг эҳтимолий оқибатларини ўргана бошлади. Бир тарафдан бу тадқиқотлар ядро бомбасининг атмосферадаги салбий таъсирини ҳам ўрганиши лозим эди.

    Лойиҳа раҳбари The Nature журналига берган интервьюсида АҚШ ҳарбий кучларининг Ойдаги ядро бомбаси постлашларини уюштириш натижалари совуқ уруш жараёнига қай тарзда таъсир қилишини ҳам ўрганмоқчи бўлганини айтди. Ойда ядро бомбаси портлатилиши душман тарафга, қолаверса, жамоатчиликка «Ойдаги қўзиқорин» қанчалик таъсир қилиши-ю, жамоатчилик фикрини ўзгартиришга ёрдам беришини аниқлашдан иборат эди. Бундан ташқари, Ойдаги ядро портлаши олимларга фазовий уруш нақадар самарали эканини ҳам аниқлашга ёрдам берарди.

    Ҳозирда A119 лойиҳаси махфий лойиҳа сифатида қолаётган бўлса-да, бу ҳақда дунё жамоатчилиги Карл Саган туфайли билиб олди. 1959 йилда Саган Берклида илмий изланишлари натижасида илмий номзод даражасини қўлга киритмоқчийди. Саган ҳаттоки илмий ишини «Ойдаги ядро портлашлари Ердаги айрим муаммоларни ҳал қилишига ечим» деб номлаган эди. Бу илмий тадқиқот иши кейинчалик Саганнинг 1996 йилдаги вафотидан сўнг аён бўлгач, анча шов-шувга сабаб бўлди. Пентагон эса ҳалигача Ойда ядро бомбасини портлатиш лойиҳалари ҳақида сукут сақлайди.

    Яхшиямки ақл кириб, АҚШ Ойга инсонни юборишга аҳд қилди. Аслида Сергей Павлович Королёв ва Мстислав Всеволович Келдиш каби рус олимларида ҳам Ойда ядро бомбасини портлатиш фикри бор эди. Бу билан улар бутун дунёга русларнинг ҳарбий тараққиёти ҳақида бонг урмоқчи бўлганди. Уларнинг «E лойиҳаси» 1-босқичидан Ойга космик кема учириш, 2- босқичидан Ойни айланиб, уни расмга олиш, 3- босқичидан кичик ядро бомбасини портлатиш ўрин олган эди.

    Шу тариқа 1961 йилда руслар ойга Юрий Гагаринни учирди, кейин америкаликлар Ой сари «Аполлон» кемасини юборди. «Аполлон» АҚШга чексиз технологик шараф келтирган бўлса-да, совуқ уруш шароити даврида Ой сатҳи ядро бомбаларидан шикастланмай қолди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    08.02.2020, 15:07   Изоҳ (0)   95794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШдаги казинода бир кунда 200 киши норовирус билан касалланди

    08.02.2020, 14:27

    АҚШ Хитой ва коронавирус қайд этилган мамлакатларга 100 млн доллар ажратади

    08.02.2020, 12:25

    Япониядаги саёҳат кемасида коронавирусга чалинганлар сони 64 кишига етди

    08.02.2020, 10:24

    Россия Давлат думаси депутати Хайруллин Қозон яқинида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

    08.02.2020, 10:05

    Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 722 кишига етди

    08.02.2020, 08:45

    Пекинда коронавирус ҳақида огоҳлантирган шифокорнинг ўлими туфайли текширув ўтказилади

    08.02.2020, 08:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.