Хитойнинг Geely автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси вирусларнинг ўтишига йўл қўймайдиган ҳаво фильтрлаш тизимига эга автомобилни яратишга 53 миллион доллар сармоя киритади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди, деб ёзмоқда Meduza.
Компания томонидан таъкидланишича, мазкур машина бундан кейин коронавирусга қарши кураш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, Geely Auto’нинг Европа, АҚШ ва Хитойдаги илмий-тадқиқот ва конструкторлик бюролари биргаликда кондиционер тизимлари ва одамлар билан алоқа қиладиган сиртларда ишлатилиши мумкин бўлган антибактериал ва вирусга қарши хусусиятларга эга янги материалларни ишлаб чиқади.
Маълумот учун, 5 февраль ҳолатига кўра, Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумотга асосан, янги турдаги 2019-nCoV коронавируси билан касалланганлар сони 24 324 кишига етган, 490 киши вирус қурбони бўлгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)