2019 йил охирида Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк Isuzu D-Мах пикапи тақдимоти ўтказилган эди.
Автомобиллар еттита ранг ва еттита модификацияда тақдим этилмоқда. Автомобилларга олдиндан буюртма қилиш 2019 йилнинг декабрида, сотиш жараёни эса 2020 йилнинг январида бошланиши айтилган эди.
Пикаплар экологик тозалиги ва тежамкорлиги билан ажралиб турувчи дизель ёқилғисида ишлайди.
Spot’нинг ёзишича, ўзбекистонликлар учун учта модификацияда таклиф этилмоқда:
- D-Мах SAHAR. Икки йўловчи жойига эга бир қаторли кабина. Двигатель ҳажми 2,5 литр, механик узатмалар қутиси — 270 миллион сўм.
- D-Мах ОKSUS. Тўрт йўловчи ўрнига эга икки қаторли кабина. Двигатель ҳажми 2,5 литр, механик узатмалар қутиси — 340 миллион сўм.
- D-Мах IRBIS. Тўрт йўловчи ўрнига эга икки қаторли кабина. Двигатель ҳажми 3 литр, автоматик узатмалар қутиси — 380 миллион сўм.
«20—24 январь кунлари SamAuto заводи биринчи марта янги автомобилларни ўз эгаларига топширди. Биринчи партияда тўққизта пикап бор эди. Харидорлар D-Мах IRBIS модификациясига кўпроқ буюртма берди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)