Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Apple корпорацияси 2019 йилда сотилган соатлар сони бўйича Швейцария соат ишлаб чиқарувчи компанияларининг барчасини ортда қолдирди. Бу ҳақда Strategy Analitics тадқиқот компанияси хабар берди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

Фото: Hi-Tech

Фото: Hi-Tech

Таҳлилчиларга кўра, Apple 2019 йилда бозорга 30,7 миллион дона Apple Watch соатини чиқарган бўлса, 2018 йилда бу рақам 22,5 миллионтани ташкил этган бўлиб, савдонинг ўсиши бир йилда 36 фоизни ташкил қилган. Швейцариянинг соат ишлаб чиқарувчи компаниялари эса ўтган йилда 21,1 миллионта соат сотишга муваффақ бўлган. Бу 2018 йилга нисбатан 13 фоиз камроқни ташкил қилади.

Қайд этилишича, Швейцариянинг анъанавий Swatch ва Tissot компаниялари ақлли соатлар бўйича рақобатда ютқазмоқда. Apple ўз маҳсулотни чакана каналлар орқали самарали йўллар билан тақдим этмоқда ва тобора рақамли мосламаларни тақишни истайдиган ёш истеъмолчиларни кўпроқ жалб қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди