Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойда коронавируснинг тарқалгани Россияда саримсоқнинг тақчил бўлиб қолишига туртки бериши мумкин. Росселхозбанк соҳавий экспертиза маркази мутахассислари шундай хулосага келган. Улар берган маълумотга кўра, эпидемия туфайли Россия савдо тармоқлари Хитой маҳсулотларини рад этишни бошлаган. Бу ҳақда «Ведомости» нашри хабар берди.

Фото: «Ntv.ru»

Фото: «Ntv.ru»

Россия Хитойдан энг кўп миқдорда импорт қиладиган бешта маҳсулот бу — цитрус мевалари, музлатилган балиқ ва сабзавотлар, хусусан, томатлар, пиёз ҳамда саримсоқ ҳисобланади. Энг кескин вазият айнан саримсоқ қабул қилиб олиш йўналишида фоиз улуши яққол етакчилик қилиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, аҳоли саримсоқдан шамоллаш касалликларини профилактика қилишда фойдаланади, – деган Росселхозбанк соҳавий экспертиза маркази раҳбари Андрей Дальнов.

Саримсоқнинг умумий импорти 50 минг тонна атрофида, ялпи терим 260 минг тоннани ташкил этади, яъни мамлакатдаги асосий саримсоқ ҳажми ёлланма ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилади.

«Бу амалда Хитойдан саримсоқ импорт қилишдан воз кечсак ҳам маҳсулот тармоқ дўконларидан йўқолиб қолмаслигини англатади», – дея тушунтирган Далнов.

Россияда саримсоқ ишлаб чиқариш 2021 йилга бориб ўсиши мумкин, ушбу даврда бошқа давлатлардан маҳсулот импорт қилиш келишувига қисман эришиш мумкин. Шу тариқа эксперт кутилмаган вазият туфайли мамлакатда маҳсулот тақчиллиги кузатилиши мумкинлигини билдирган.

Янги коронавирус Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойида тарқалган. Хитойда ушбу касалликка чалинганлар сони 20 438 нафардан, ҳалок бўлганлар эса 420 нафардан ошиб кетган. Касалик яна 24 та давлатда, жумладан, Россияда ҳам кузатилган: Тюмень вилояти ва Байкалортида вирусга чалиниш бўйича 2 та ҳолат қайд этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди
Дунё
Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари “кенг миқёсли” қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди