Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимини тарк этди.
2018 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келган Абдураимов 4 февраль куни истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг янги мураббийи номи яқин кунлар ичида маълум қилинади.
Аввалроқ Абдураимов бошчилигидаги жамоа Беларусь пойтахти Минскда ташкил этиладиган «Ривожланиш кубоги—2020» мусобақасида иштирок этган ва унда сўнгги, 8-ўринни эгаллаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)