Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳукумати билан чартер рейслар ташкил қилиш масалалари устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилди. Charter рейслар мақсади Хитой ҳудудида (жумладан Ухань шаҳрида) хизмат сафари ва таълим олаётган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат.
Мавзуга доир: «Ушбу оғир дамларда Ўзбекистон халқи сизга елкадош бўлади». Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди
Маълум қилинишича, Пекиндан Тошкентга чартер рейслар 4 ва 5 февраль кунлари аэропортнинг 2-терминалдан амалга оширилади. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларидан 3 февраль куни Пекин шаҳридага элчихонага келишларини сўраган. Вазирлик бошқа рейслар санаси ҳақида қўшимча хабар берилишини маълум қилган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг элчихонаси Хитойда бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-nCoV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор штаб фаолиятини йўлга қўйганини ҳақида маълум қилди.Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси кўплаб мамлакатлар томонидан Хитой билан авиақатновлар бекор қилиниши сабаб, Пекин аэропортида қолиб кетган 3 нафар талаба тўғрисида тарқалган хабарни тасдиқлаб, улар билан алоқа ўрнатилгани ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўраётгани ҳақида хабар берилганди.