Telegram’даги «Alimoff» каналида Пекин аэропортида уч нафар ўзбекистонлик талаба қолиб кетгани хабар қилинди.
«Ҳозир менга Хитойдан талабалар чиқишди. Улар 3 киши. Хабар беришларича, Пекин—Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича самолётга билет олишган, аммо рейс қолдирилган ва талабаларга пуллари ҳам қайтариб берилмаган. Ҳозир 3 нафар юртдошимиз Пекин аэропортида пулсиз, умидсиз аҳволда ўтирибди. Булар:
- Ҳакимов Улуғбек
- Шафоатов Рустам
- Ғаффорова Наргиза
ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси кўплаб мамлакатлар томонидан Хитой билан авиақатновлар бекор қилиниши сабабли Пекин шаҳри аэропортида қолиб кетган 3 нафар талаба – Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида 2 февраль куни ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Талабалар билан алоқа ўрнатилган ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.
Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавирус (2019-nCoV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилади, дейилади хабарда.
Боғланиш маълумотлари:
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими:
- Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
- Бобур Яхяев +86 135 1102 4242
- Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
- Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
- Шуҳрат Умиров + 86 139 1175 4476
- Рустам Назаров +86 138 0122 1452
- Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
- Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
- Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
- Аваз Камолов +86 178 1070 2707