Январь ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Таққослаш учун, 2019 йил худди шу даврда инфляция 1,5 фоиз, 2018 йил январида 2,7 фоиз, 2017 йил илк ойида эса 1,5% бўлган.
«Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта. Биз фақатгина инфляция билан курашиш мумкинлигини кўряпмиз холос.
Инфляцияга таъсир этувчи бир нечта номонетар омиллар ҳали ҳам нейтрализация қилинмаган. Ишлашимиз керак, асосийси — инфляцияни ўтган йилгига нисбатан пасайтириш эҳтимоли анчагина юқори», — деб ёзди Жамшид Қўчқоров.
Аввалроқ Жамшид Қўчқоров инфляциянинг Ўзбекистондаги биринчи рақамли муаммо эканлигини айтган эди.