«Реал» 29 январь, чоршанба куни Испания Кубоги 1/8 финали доирасида «Сарагоса»ни сафарда 4:0 ҳисобида таслим қилди.
«Реал» сафида 31 ёшли ҳимоячи Марсело «Сарагоса»га қарши асосий таркибда майдонга тушди. Бу ҳимоячи учун «Реал» сафидаги 500-ўйин бўлди.
Шу тариқа Марсело мадридликлар сафида 500 та ўйин ўтказган иккинчи легионер футболчига айланди. Аввалроқ бундай натижани унинг ватандоши Роберто Карлос қайд этганди. Карлос «Реал» сафида 527 та ўйин ўтказган.
Қайд этиш жоиз, иккала футболчи ҳам бир хил позиция — чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Марсело «Реал» сафида 2007 йилдан бери ҳаракат қилиб келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)