Футбол бўйича Англия Лига Кубоги ярим финали жавоб беллашувида «Манчестер Сити» ҳамшаҳари «Манчестер Юнайтед»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шундай бўлса-да, Пеп Гвардиола шогирдлари икки ўйин натижасига кўра, 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган ҳолда финал йўлланмасига эга чиқди. «Сити» кетма-кет учинчи йил Лига Кубоги финалида ўйнайдиган бўлди. Бундай натижани аввалроқ «Ноттинҳем Форест» (1978—1984 йиллар) қайд этган.
Рекорд эса «Ливерпуль»га тегишли. Мерсисайд клуби кетма-кет тўрт марта (1981—1984 йиллар) финалда иштирок этган. Ғалаблар сони бўйича «Ливерпуль» олдинда — 8 та соврин.
2020 йилги кубок финалида «Манчестер Сити» «Уэмбли» стадионида «Астон Вилла» билан баҳс олиб боради. Беллашув 1 март санасига белгиланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)