Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич «Барселона»ни қишки трансферлар вақтида тарк этмайди, деб ёзади Mundo Deportivo клубдаги манбаларига таяниб.
Каталония клуби ўйин амалиёти камлигига қарамай Ракитични қишки трансферлар вақтида сотмасликка қарор қилган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзига қадар тузилган.
Иваннинг хизматларига айни дамда «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор.
Ракитичнинг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи жорий мавусм Ла Лига доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)