АҚШнинг Шарқий соҳилига совуқ ҳаво оқими кириб келди — Луизиана, Жанубий ва Шимолий Каролинада, Жоржия штатида ҳарорат ўртача кўрсаткичдан пастлади, деб ёзмоқда Meduza.
Қайд этилишича, Флориданинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати -1 даражагача совуди. Бу АҚШнинг жануби-шарқий қисми учун жуда совуқдир. Аммо Флоридадаги Миллий метеорологик хизмати эълон қилган хабар совуқдан ҳам қўрқмаган одамларни ҳайратда қолдирди.
Унда айтилишича, штат аҳолиси бошига нафақат қор, балки игуана калтакесаклари ҳам тушиши мумкин. Ушбу ҳайвоннинг каттароқлари узунлиги ярим метр, оғирлиги эса 9 килограммга етиши мумкин.
Игуана калтакесаклари совуққа чидамсиз бўлиб, ҳатто +7 даража ҳароҳатда ҳам уйқуга кетади. Улар кўпинча дарахтларда ухлайди. Айнан шу сабабли синоптиклар «игуаналар ёмғири»дан огоҳлантирмоқда.
Бунда улар ўлганга ўхшаб кўринади, аслида эса улар нафас олади. Шунга қарамай, узоқ вақт совуқ бўлиши игуаналар, айниқса, энг кичкиналарининг ҳаётига хавф туғдиради.
Изоҳ (0)