Футбол бўйича Англия Англия Лига Кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида доирасида 29 январь, чоршанба куни Манчестернинг икки клуби — «Сити» ҳамда «Юнайтед» ўзаро кураш олиб борди.
Учрашувдаги ягона гол 35-дақиқада урилди. Унга «қизил иблислар» ярим ҳимоячиси Неманя Матич муаллифлик қилди. Ўйиннинг 76-дақиқасида эса Матич ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва «Юнайтед» баҳс якунига қадар майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Шу тариқа «қизиллар» меҳмонда «Сити» устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0), бироқ «шаҳарликлар» дастлабки учрашувда «Юнайтед»ни 3:1 ҳисобига мағлуб этганлиги сабабли Гвардиола жамоаси мусобақанинг финалига йўлланмани қўлга киритди.
Маълумот учун, «Сити»га финалда «Астон Вилла» жамоаси тўқнаш келади. Мазкур баҳс 1 март куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
Англия Лига Кубоги
1/2 финал баҳси
29 январь, чоршанба
«Манчестер Сити»—«Манчестер Юнайтед» 0:1 (3:1)
Гол: 0:1 — 35 Матич«Манчестер Сити»: Браво, Уокер, Отаменди, Жоау Канселу, Родри Эрнандес, Бернарду Сильва, Гюндоган, Маҳрез (Сильва, 68), де Брюйне (Стоунз, 90), Стерлинг, Агуэро (Габриэль Жезус, 90)
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу (Мата, 79), Магуайр, Уильямс, Лингард (Перейра, 65), Матич, Марсьяль, Фред, Линдельоф, Гринвуд (Жеймс, 46)
Огоҳлантиришлар: Матич (51), Родри Эрнандес (57), Отаменди (87), Уан-Биссака (90)
Четлатиш: Матич (76)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)