«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
16:25, 29.01.2020 27898

UFC’да қозоғистонлик илк спортчи дебют қилади. У Ўзбекистонда туғилган

Қозоғистонлик MMA устаси Шавкат Раҳмонов 21 март куни UFC Fight Night 171 мусобақасида дебют қилади.

Фото: UFC

Раҳмоновга UFC’даги дебютида полшалик Бартош Фабински рақиблик қилади. Ушбу жанг Лондондаги О2 аренасида бўлиб ўтади.

25 ёшли Раҳмонов UFC тарихига илк қозоғистонлик спортчи сифатида киради. У MMA’даги фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Саккизта жангда нокаут эвазига рақибларини таслим қилган. 33 ёшли Фабински эса UFC’даги тўртинчи жангини ўтказади.

Қайд этиш жоиз, Шавкат Раҳмонов 1994 йил 23 октябрда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи шаҳрида туғилган. У 2011 йил Қозоғистонга кўчиб борган. Аввал Туркистон, Қарағанда вилоятларида истиқомат қилган. Сўнгра Кўкчатауга кўчиб, «Кўкча» академиясида таълим олган. MMA’га қадар бокс, самбо ҳамда жиу-житсу билан шуғулланган. 2014 йилда эса MMA’да илк жангини ўтказган.

У интервьюларида Ўзбекистонда туғилганини таъкидлаб, аслида қозоқ миллатига мансублигини қайд этади.

Янада кўпроқ бокс, MMA ва UFC янгиликларини кузатиб боришни истасангиз, @UFCBOXUZ каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар