• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гулнора Каримованинг Британиядаги мол-мулклари рўйхати эълон қилинди

    Ўзбекистон Биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Британиянинг Суррей графлигидаги қаср ҳамда Лондоннинг нуфузли туманларидаги умумий қиймати 40 миллион фунт стерлингга (52 миллион доллар) тенг икки квартирага эгалик қилади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    Қайд этилишича, бирлашган қироллик ҳукумати айнан ушбу объектларни ўз фойдасига мусодара қилишга ҳаракат қилмоқда.

    Гулнора Каримовага тегишли мол-мулклар рўйхатини катта миқдордаги фирибгарлик жиноятларига қарши курашиш бюроси тақдим этган.

    Каримова Суррейдаги Gorse Hill Manor қасрини 2010 йилда 18 миллион фунт стерлинг (23,5 миллион доллар) эвазига сотиб олган. Бугунги кунда ушбу объект 30 миллион фунт стерлингга (39 миллион доллар) баҳоланмоқда.

    Қаср 1912 йилда қурилган бўлиб, унинг ҳудудида қайиқда сайр қилишга мўлжалланган кўл ҳамда 70 минг метр квадрат майдонга эга боғлар жойлашган.

    Қасрга ёндош ҳудудларда бадавлат инсонларнинг саройлари жойлашган. Хусусан, Гулнора Каримовага тегишли қаср яқинида Бруней султонининг уйи бор.

    Британия пойтахтида эса Каримовага тегишли иккита квартира мавжуд: Мейфер туманидаги 8 миллион фунт стерлингга (10,4 миллион доллар) ва Белгравия туманида 2 миллион фунт стерлингга (2,6 миллион доллар) баҳоланган хонадонлар.

    2018 йилнинг октябрида Британиянинг катта миқдордаги фирибгарликка қарши курашиш бюроси Гулнора Каримованинг коррупцион фаолиятидан топилган пуллар эвазига харид қилинган учта объектни хатлаш юзасидан даъвони илгари сурган эди. Бироқ ўшанда айнан қайси объектлар назарда тутилганига ойдинлик киритилмаган.

    2017 йилда Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан иккинчи жиноят ишини очган эди. Ўшанда Каримова хорижий мамлакатлардаги активларни легаллаштирганликда айбланди.

    Жиноят иши доирасида Гулнора Каримова Британияда 4,2 миллион фунт стерлинг (5,5 миллион доллар) миқдоридаги пул маблағлари, шунингдек умумий қиймати 22,9 миллион фунт стерлингга (30 миллион доллар) тенг уй, квартира ва виллаларга эгалик қилиши ойдинлашган эди.

    Британиядаги активлар рўйхатида, хусусан Лондондаги Chesham Street, 25-уйда жойлашган тўрт қаватли турар жой биносининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қаватларидаги квартиралар ОАВда тилга олинган эди.

    2019 йилда Франция ҳукумати Каримованинг мол-мулкини сотишдан тушган пулни Ўзбекистонга қайтаришни маълум қилган эди. Гап Париждаги квартира, Сен-Тропе туманидаги вилла ҳамда Париж ташқарисидаги қаср ҳақида кетмоқда.

    Маълум бўлишича, Париждаги квартира аукционда 14 миллион еврога сотилган. Пулнинг бир қисми яъни 2 миллион евро тергов харажатларига ишлатилади. Маблағнинг қайтарилгани ҳақида ҳозиргача маълумот берилмаган.

    Швейцария прокуратураси ҳам мамлакат банкларидаги музлатилган Гулнора Каримовага тегишли пулларни Ўзбекистонга қайтаришга тайёрлигини билдирган. Бироқ активлар Ўзбекистонга муайян шартлар асосида қайтарилади: Тошкент пулларнинг қайтарилиш жараёнининг шаффоф бўлишини, пуллар аҳоли фаровонлиги ҳамда мамлакат ривожланиши учун ишлатилишини таъминлашга кафолат бериши керак.

    Гулнора Каримова 2015 йил августида беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ўша вақтда унга нисбатан яна бир жиноят иши бўйича тергов давом этаётган эди. Жамоатчилик бу ҳақда фақат 2017 йил июлига келибгина хабар топган.

    Гулнора Каримова 2019 йил мартидан бери Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 21-сон умумий тартибдаги колонияда сақланмоқда.

    2019 йилнинг декабрь ойида Гулнора Каримовага нисбатан яна бир жиноят иши қўзғатилди. У ўлпон йиғиш ва қўрқитиб, мулкларни тортиб олишда айбланган. 2020 йилнинг 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди.

    11 январь куни Гулнора Каримованинг уйларидан 12,7 миллиард сўмлик санъат асарлари чиққани ҳақида маълумот берилди.

    Мавзуга доир:

    • Гулнора Каримовага қарши янги жиноят иши қўзғатилди. У ўлпон йиғиш ва қўрқитиб, мулкларни тортиб олишда айбланмоқда
    • Гулнора Каримова иши бўйича навбатдаги тергов ҳаракатлари якунланиб, иш айблов хулосаси билан судга юборилди
    • Тошкентда Гулнора Каримова иши бўйича суд мажлиси бошланди
    • Гулнора Каримованинг уйларидан 12,7 миллиард сўмлик санъат асарлари чиқди

    28.01.2020, 11:11   Изоҳ (0)   142798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасидаги кадрлар таъминоти ва уларнинг малакасини танқид қилди

    28.01.2020, 10:54

    Марказий банк: «Чорва моллари импорти гўшт нархининг ўсишига тўсқинлик қилган»

    28.01.2020, 10:38

    Ўзбекистонда 2019 йилда молия соҳаси ходимларининг ўртача иш ҳақи қарийб 5 млн сўмни ташкил этган

    28.01.2020, 10:23

    Андижонда 8 ойлик фарзандини 5 минг долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди

    28.01.2020, 10:11

    Ўзбекистонда банк тизимига ишонч ортгани маълум қилинди

    28.01.2020, 09:58

    Чўкаётган аёлни қутқарган хоразмлик йигит Россияда ўзи қийин вазиятга тушиб қолди

    28.01.2020, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.