Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 21-тури доирасида 26 январь, якшанба куни 5 та баҳс ниҳоясига етди.
Диего Симеоне бошқарувидаги Мадриднинг «Атлетико»си «Ванда Metropolitanо»да «Леганес»ни қабул қилди.
Учрашувда томонлар дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «матрасчилар» 36 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Леганес» эса 15 очко билан 19-поғонани эгаллаб турибди.
Зиндедин Зидан қўл остидаги Мардиднинг «Реал» клуби эса «Вальядолид» майдонига сафар қилди.
Беллашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди. Унга «Қироллик клуби» ҳимоячиси Начо муаллифлик қилди.
Шу тариқа мадридликлар меҳмонда кечган баҳсда «Вальядолид»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Реал» очколари сонини 46 тага етказиб, мусобақа жадвалида етакчига айланиб олди. «Вальядолид» эса 22 очко билан 16-поғонада бормоқда.
Ла Лига
21-тур баҳслари
26 январь, якшанба
«Атлетико»—«Леганес» 0:0
«Сельта»—«Эйбар» 0:0
«Хетафе»—«Бетис» 1:0
Гол: 1:0 — 89, пенальти Анхель Родригес«Реал Сосьедад»—«Мальорка» 3:0
Голлар: 1:0 — 46 Исак, 2:0 — 58, автогол Гамес, 3:0 — 81 Порту«Вальядолид»—«Реал» 0:1
Гол: 0:1 — 78 НачоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)