Футбол бўйича Англия Кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида 25 январь, шанба куни бир қанча ўйин бўлиб ўтди.
Брендан Рожерс қўл остидаги «Лестер» клуби сафарда Чемпионшипда тўп сурадиган «Бренфорд»га қарши майдонга тушди.
Учрашувдаги ягона гол 4-дақиқада урилди. Унга «тулкилар» ҳужумчиси Келечи Ихеаначо муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Лестер» «Бренфорд»ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Жозе Моуриньо бошлиқ Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси «Саутҳэмптон» майдонига сафар қилди.
Беллашувнинг 58-дақиқасида «шпорлар» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқага келиб мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Софьян Буфаль ҳисобни тенглаштирди.
Натижада ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Эндиликда кейинги босқичга чиқувчи жамоа номи Лондонда бўлиб ўтадиган баҳсдан сўнг маълум бўлади.
Шу куни Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги Лондоннинг «Челси» клуби эса «Ҳалл Сити» беллашди.
Учрашув давомида «аристократлар» аъзолари Миши Бацҳуайи (6) ҳамда Фикайо Томори (64) томонидан урилган голларга «Ҳалл Сити» Камил Гросицки (78)нинг голи билан жавоб қайтади.
Шу тариқа баҳс 2:1 ҳисобида «Челси»нинг ғалабаси билан якунланди ва жамоа Англия Кубогининг 1/8 финалига йўл олди.
Англия Кубоги
1/16 финал баҳслари
25 январь, шанба
«Бренфорд»—«Лестер» 0:1
Гол: 0:1 — 4 Ихеаначо«Саутҳэмптон»—«Тоттенҳэм» 1:1
Голлар: 0:1 — 58 Сон Ҳён Мин, 1:1 — 87 Буфаль«Миллуолл»—«Шеффилд Юнайтед» 0:2
Голлар: 0:1 — 62 Бешич, 0:2 — 84 Норвуд«Рединг»—«Кардифф Сити» 1:1
Голлар: 0:1 — 5 Патерсон, 1:1 — 8 Мейте«Вест Ҳэм»—«Вест Бромвич» 0:1
Гол: 0:1 — 9 Таунсенд«Бёрнли»—«Норвич» 1:2
Голлар: 0:1 — 53 Хэнли, 0:2 — 57 Дрмич, 1:2 — 72 Питерс«Ньюкасл»—«Оксфорд Юнайтед» 0:0
«Ҳалл Сити»—«Челси» 1:2
Голлар: 0:1 — 6 Бацҳуайи, 0:2 — 64 Томори, 1:2 — 78 ГросицкиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)