«Гранада» клуби «Реал» ҳимоячиси Хесус Вальехони ижарага олди.
23 ёшли испаниялик футболчи 2019/20 йилги мавсум охиригача андалусияликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилади.
Вальехо мавсумнинг дастлабки қисмини Англиянинг «Вулверҳэмптон» жамоасида ўтказди. Бироқ «Реал» футболчи жуда кам ўйин амалиётига эга бўлгани сабаб ўртадаги келишувни бекор қилди.
Футболчи «бўрилар» сафида Премьер Лиганинг иккита ўйинида иштирок этди ва уларда умумий 81 дақиқа ҳаракат қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)