Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 24-тури доирасида 23 январь, пайшанба куни Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» меҳмонда Нуну Эшпириту Санту бошқарувидаги «Вулверҳэмптон» жамоасига қарши майдонга тушди.

Фото: Reuters

Учрашувнинг 8-дақиқасида «қизиллар» сардори Жордан Ҳендерсон ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқага келиб «бўрилар» ҳужумчиси Рауль Хименес Адама Траоре узатмасини голга айлантирди (1:1). 84-дақиқада эса мерсисайдликлар ҳужумчиси Роберто Фирмино Руй Патрисиу қўриқлаётган дарвозага гол урди.

Шу тариқа «Ливерпуль» сафарда кечган баҳсда «Вулверҳэмптон»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида мутлақ етакчилик қилаётган «Ливерпуль» очколари сонини 67 тага етказиб олди. Эшпириту Санту шогирдлари эса 34 очко билан 7-ўринда бормоқда.

АПЛ

24-тур баҳси

23 январь, пайшанба

«Вулверҳэмптон»—«Ливерпуль» 1:2

Голлар: 0:1 — 8 Ҳендерсон, 1:1 — 51 Хименес, 1:2 — 84 Фирмино

«Вулверҳэмптон»: Руй Патрисиу, Доэрти, Кастро, Коуди, Саисс, Рубен Невеш, Дендонкер, Нету (Диогу Жота, 77), Моутинью (Гиббс-Уайт, 87), Траоре, Хименес

«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Александер-Арнольд, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Фабиньо, 70), Ҳендерсон, Мане (Минамино, 33), Фирмино, Салоҳ (Ориги, 85)

Огоҳлантиришлар: Робертсон (55)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!