Россиянинг Перм ўлкаси тергов қўмитаси Кудимкар шаҳрида яшовчи кўп фарзандли 32 ёшли онага нисбатан жиноят иши қўзғатди, деб хабар берди Meduza.
У 2014 ва 2019 йилда туғилган ўз фарзандларини ўлдирганликда гумонланмоқда.
Исми сир тутилаётган аёл 23 январь куни болаларни бўғиб ўлдирган. Шундан сўнг у ўзини ўлдиришга уринган, лекин қутқариб қолинган. У ҳозирда касалхонада даволанмоқда. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
Аёлнинг 2011 ва 2017 йилда туғилган фарзандлари отаси билан бирга эканлиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу оила фаровон ҳаёт кечирган. Оила ижтимоий ҳимоя органларида рўйхатда турмаган.
Изоҳ (0)