Британия парламентининг иккала палатаси ҳам 2020 йил 31 январь куни мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Meduza.
Ҳужжат имзоланиши учун Буюк Британия қироличаси Елизавета II га юборилган. Шунингдек, уни Европарламент ҳам ратификация қилиш керак.
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши дастлаб 2019 йилнинг март ойига мўлжалланган эди, бироқ парламент ва ҳукумат ўртасида якдил қарорга келинмагани сабаб бир неча бор қолдирилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)