Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ тоғли ҳудудларда қор ёғиши муносабати билан ҳайдовчиларга мурожаат йўллади.
«Республикамиз ҳудудида об-ҳавониинг ёмонлашиши ва қалин қор ёғиши муносабати билан Тошкент вилояти Қамчиқ довонида ҳайдовчилар бир қатор мураккабликларга учрамоқда.
Шуларни инобатга олиб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Қамчиқ довонида ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ва йўлларда эҳтиёт бўлишларини, транспорт воситаларининг техник ҳолатидан хабардор бўлишларини, шина протекторлари ва иситиш мосламаларининг соз эканлигига амин бўлишларини сўраб қолади», — дейилади мурожаатда.
Изоҳ (0)