18 январь куни Букингем саройи шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклни қироллик мажбуриятларидан маҳрум қилди ва уларнинг харажатлари давлат томонидан молиялаштирилиши тўхтатилди. Янги келишувларга кўра Гарри ва Меган зоти олийлари қироллик мақомидан ҳам айрилган. Лекин барчаси мураккаб: улар барибир қироллик оиласи аъзолари деб ҳисобланаверади, янги ҳаёт бўйича шароитлар эса баҳорда кучга киради ёхуд 12 ой муддатдан кейин қарор яна қайта кўриб чиқилади. «Брексит»дан кейинги «Мегзит» қандай кечгани ҳақида Meduza ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Қироллик мақомига нима бўлди? Гарри ва Меган қиролликнинг барча имтиёзларидан маҳрум қилиндими?
Барчасидан эмас. Гарри ва Меган қироллик оиласининг аъзоси мақомидан маҳрум бўлмаган. Улар қироллик оиласи аъзоси бўлиб қолади, лекин Букингем саройи маълумотига кўра расман Елизавета II номидан иш кўра олмайди, шу сабабли ҳам энди уларни қирол оиласи аъзоси сифатида зоти олийлари дея чақиришмайди. Шу тариқа Гарри ва Меган давлат томонидан молиялаштирилмайди ва қироллик саройи билан боғлиқ ҳар қандай расмий лавозимлардан четлатилади. Шунингдек, Гарри Британия армиясида ўн йиллик хизмат стажига қарамай ҳарбий унвонларидан ва Бирлашган қироллик давлатлари ёшлари элчиси мақомидан маҳрум бўлади.
Мавзуга доир: Елизавета II: «Мен Гарри ва Меганнинг янги ҳаёт бошлаш тўғрисидаги истагини қўллаб-қувватлайман»
Ҳаммаси Гарри ва Меган истаганидекми?
Йўқ, бу «Мегзит»нинг «оғир» варианти. Аввалига Гарри ва Меган қироллик оиласида Британия монархияси институтида янги илғор ўринни сақлаб қолишни кўзлаб, Буюк Британия ва Шимолий Америкада яшаб молиявий мустақиллик учун курашмоқчи, шу билан бирга қироличани барча жабҳада қўллаб-қувватлаб, «қиролича ва Бирлашган қироллик олдидаги бурчини адо этмоқчи эди». Қиролича ва Букингем саройининг янги баёноти бундай аралаш рол имконсизлигини билдирди ва жуфтлик расман қиролича номидан иш кўриши мумкинлиги инкор қилинди.
«Биз давлат молиялаштириш манбаларисиз қиролича бирлашган қироллик халқи ва менинг ҳарбий ассоциацияларимга хизмат қилишда давом этишимизга умид билдиргандик. Бироқ, афсус, бунинг имкони йўқ экан», — дея ушбу вазиятга изоҳ берган шаҳзода Гарри омма учун тайёрланган баёнотида.
Қироллик солномачиси Пенни Жунорнинг ёзишича, қироллик оиласининг ушбу йўл билан охирига етмайдиган сценарийни тўхтатишга уринмоқда.
Герцог ва герцогиня Сассекслар Қиролича оқ фотиҳаси туфайли қироллик патронажларини ўзларида сақлаб қолади, масалан, Гарри Invictus Games’ни бошқаришда давом этади.
Пуллар нима бўлади? Жуфтлик энди қандай пул ишлаб топади?
Гарри ва Меган давлат молиялаштирувидан чиқарилди. Бу «Мегзит»нинг бир қисми ва у январь бошида эълон қилинган режага мос келади: жуфтлик суверен грантдан, яъни Британия тожи эгалик қиладиган мулк, назоратдаги ва давлат кафолатлайдиган пуллардан воз кечган.
Герцог ва герцогинянинг расмий сайтидаги маълумотга кўра грант умумий даромаднинг тахминан 5 фоизини ташкил қилган, қолган 95 фоиз Гаррининг отаси Чарльз Уэльскийга тегишли, у ўзига қарашли Корноулл графлигидан йилига 20 миллион фунт даромад олади. The Daily Mail маълумотига кўра Гаррига ушбу пуллардан йилига икки миллион фунтдан кўпроқ маблағ келиб тушади. Бундан ташқари, 2014 йилда 30 ёшга тўлган шаҳзода малика Дианадан қолган меросга эга бўлган — бойликнинг 10 миллион фунтга тенглиги тахмин қилинган. Меган Маркл актрисалик даврида ишлаб топган пулларига эгалик қилиши мумкин.The Telegraph нашрининг ёзишича, Чарльз герцог ва герцогиняни жорий йилда Корнуолл графлиги маблағлари ҳисобига эмас, балки шахсий инвестициялари ҳисобидан молиялаштиришга тайёрлигини билдирган.
Ҳал этилмаган яна бир масала — Гарри ва Меганнинг тижорий мақсадлар йўлида шахсий брендларидан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслигидир. Аввал улар кийим-кечак ва канцелярия буюмлари ишлаб чиқарувчи Sussex Royal брендини рўйхатдан ўтказишга, шунингдек, хайрия ва маърифий мақсадларда «Руҳий кўмак гуруҳи» ташкилоти тузишга уринди. Жуфтликнинг қиролича вакиллари эмаслиги, бренднинг қироллик эстетикасидан фойдаланиши Гарри ва Меганни Sussex Royal’га пул тикишига тўсқинлик қилади.
Мавзуга доир: Мадам Тюссо музейи вакили шаҳзода Гарри ва Меган Маркл мум-ҳайкаллари қаерга кетгани борасида тушунтириш берди
Улар қаерда яшайди?Жуфтлик бўш вақтининг асосий қисмини Канадада ўтказади. Гарчи Меган америкалик бўлса ҳам уни Канада билан кўп нарса боғлаб туради, 2011 йилда у Торонтода мунтазам яшаган ва «Форс-мажорлар» сериалида суратга тушган.
Жуфтлик Британиянинг Виндзор графлигида жойлашган Фрогмор коттежини ҳам сақлаб қолмоқчи, уй қиролликнинг Crown Estate фондига тегишли. Аввал BBC хабар қилганидек, хонадон таъмири учун 2019 йилда солиқ тўловчиларнинг ички ғазнаси ҳисобидан 2,4 миллион фунт маблағ сарф қилинган. Тахминларга кўра фақат ташқи таъмирнинг ўзи учун бюджетдан маблағ ажратилган ва Гарри ҳамда Меган ички пардоз учун ўз шахсий бюджетидан пул берган.
Мавзуга доир:
Шунингдек, Гарри ва Меганни қўриқлаш учун йигирма тўрт соатлик ҳарбий қўриқчилар жалб қилиниш ёки қилинмаслиги ҳам номаълум. Ушбу хизмат қироллик оиласи аъзоларига қироллик гранти ҳақидаги ҳужжат асосида тақдим қилинади. Букингем саройи хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу маълумотга изоҳ бермаган. Хизмат нархининг қанча туришига ҳам ойдинлик киритилмаган.
Жуфтлик бўш вақтининг кўп қисмини Канадада ўтказишини, Британия хавфсизлик хизмати ходимларининг хорижда қурол билан юра олмаслиги инобатга олиниб, Гарри ва Меганни қўриқлаш (йилига 500 мингдан 1 миллион фунтгача) Канада солиқ тўловчилари зиммасига юкланиши мумкин. Мамлакат бош вазири Жастин Трюдо ушбу маълумотга изоҳ беришни истамаган ва муҳокамалар ҳали якунига етмаганлигини билдирган.
Гарри ва Меган «Мегзит»ни бекор қилиши мумкинми?
Ҳа, назарий жиҳатдан ушбу вариантнинг имкони ҳали ҳам мавжуд. CNN’нинг ёзишича, барча ўзгаришлар жорий йилнинг баҳорида кучга киради ва 12 ойдан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкин.
«Эҳтимол, улар қироллик мажбуриятларини бажаришга қайтишни истаб қолар. Балки саройда яна керак бўлиб қолишар. Менимча, кўприкларни ёқмаслик энг тўғри йўл бўлади», — дея вазиятга изоҳ берган қироллик биографи Пенни Жунор.
Изоҳ (0)