АҚШнинг Ричмонд шаҳрида қурол сақлаш ва уни олиб юриш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашга қаратилган намойиш бўлиб ўтди, деб хабар беради The New York Times.
Акция қурол олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Virginia Citizens Defense League ҳаракати томонидан ташкиллаштирилган. Норозилик намойишининг ўтказилишига ҳозирда Виржиния бош ассамблеясида кўпчиликни ташкил этадиган демократларнинг қурол олиб юришни чеклашга оид янги таклифи сабаб бўлган.
Полициянинг ҳисоб-китобига кўра намойишда 22 мингга яқин одам қатнашган. Кўпчилик ўзи билан қурол, хусусан, пистолет ва милтиқлар олиб келган. Акцияда кучайтирилган хавфсизлик қоидаларига амал қилинган бўлса-да, намойиш тинч ўтган: полиция бир кишинигина ҳибсга олган.
Richmond, Virginia was on high alert as thousands of armed gun-rights activists gathered around the state's capitol building to protest new gun-control legislation https://t.co/X6XmdMpPMs pic.twitter.com/mIjqxz3TFB
— Reuters (@Reuters) January 20, 2020
Изоҳ (0)