Янги Жанубий Уэльс штати аввалига кучли ўрмон ёнғинларидан талофат кўрди. Январь ойида ёмғирлар ёғишни бошлади, улар оловни ўчиришга ёрдам бериши кутилганди. Аммо шунга қарамай ҳудудда вазият ўнлганмаяпти, штатда бўрон юз берди, Сиднейда эса гольф коптокчасидек келадиган дўл ёғди.
Австралияда катта дўл ёғиши тез-тез учраб турадиган ҳодиса. 2019 йилнинг ноябрь ойида ҳам қитъада тухум катталигидек келадиган дўл ёғган, ёғингарчилик оқибатида кўплаб машиналарнинг деразалари синиб, уйларга ҳам талофат етганди.
Large hail has fallen on parts on the Sunshine Coast as severe storms swept through. This was at #MooloolahValley this afternoon. pic.twitter.com/Wl6evCifX0
— 9News Sunshine Coast (@9NewsSunCoast) November 17, 2019
Изоҳ (0)