Амир Муҳаммад Абдулраҳмон ал-Мавлий ас-Салбий ИШИД террорчилик ташкилотининг янги етакчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда иккита разведка хизмати вакилларига таяниб, The Guardian хабар берди.
Ас-Салбий ИШИДнинг собиқ етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлганидан бир неча соат ўтиб, раҳбарликни қўлга олган. Ал-Бағдодийнинг ўрнини Абу Иброҳим ал-Хошимий ал-Қурайший эгаллаши керак эди, бироқ террорчилик ташкилотида уни тан олишмаган.
Ал-Салбий Ироқда туғилган бўлиб, миллати араб эмас. Шунингдек, у Ҳожи Абдулла ва Абдулла Қардош номи билан ҳам танилган. Ал-Салбий Мосул университетида шариат қонунлари бўйича илмий даража олган. 2004 йилда у Америка қўшинлари томонидан қўлган олиниб, Ироқ жанубидаги қамоқхонага жойлаштирилган. Ал-Салбий айнан ўша ерда Бағдодий билан танишиб қолган. Айрим маълумотларга кўра унинг ўғли бор.
Ал-Бағдодий ўлдирилишидан олдинроқ АҚШ Давлат департаменти Салбий ва ташкилотнинг яна икки нафар раҳбари боши учун 5 миллион доллар ваъда қилганди.
Мавзуга доир:
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)