Туркманистоннинг Ашхобод халқаро аэропорти алюминийдан ишланган энг катта уч ўлчамли томга эга аэропрт сифатида тан олинди. Мазкур рекорд ҳақида World Record Academy маълум қилди.
Хабар берилишича, аввалроқ World Record Academy Ашхобод аэропортига қуш кўринишида ишланган энг катта бино учун рекордни қайд этган. Аэропорт биноси қулоч очиб турган лочин кўринишида қад ростлаган.
Мазкур аэропорт 2016 йилда қурилган бўлиб, у туркман гиламларида қўлланувчи нақшнинг энг катта тасвири билан Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Бу ҳақидаги сертификат аэропорт очилиши вақтида тақдим этилган.
1200 гектар майдонда жойлашган аэропорт ҳар соатда 1600 йўловчига хизмат кўрсата олади.
Изоҳ (0)